ImageChef Custom Images
» » Қизил рўмолча (ҳикоя)

Қизил рўмолча (ҳикоя)

administrator | 0 комментариев | 73 просмотров
05
12
2018
Қизил рўмолча (ҳикоя)
0 голосов
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Қизил рўмолча (ҳикоя)

Шержон аксарликдан телба бўлиб қайтди.
-Бошига нимадир урилган, - дейишди қўшнилар.
-Йўқ, парашюти очилмай қопти.
-Ундаймай, у кимнингдир ишқида... куйган эди.
«Деди-деди» бўлди, чин сабабини ҳеч ким билмади. Шержонни ўзи айтмади, ҳол сўраган одамга тиржайиб қараб тураверди. Ҳеч қачон гапирмади. Она куйди, ёнди... кўникди.
-Тўнғичимнинг пешонаси шу экан. Унга асраган сандиқ тўла сарполарим... укасига насиб экан. Шержонимга барибир биров қизини бермайди.
Ҳа, бермас эди. Оёғими, қўлими ногирон бўлганда ҳам уйлаб қўйишарди. Тегирмончининг оқсоқ қизи бор эди. Олим малимнинг кенжасининг кўзи ғилай чиқди. Момо уларга умид билан оғиз солди, мулзам бўлиб қайтди. Ҳатто қишлоқ гўрковининг мохов қизига-да борди, кўнишмади. Эси оққан ўғилга биров хотин бўлмади. Чин-да... болалар жинни, жинни деб эрмак қилиши бежизмас-да. Шержоннинг ақли ёш гўдакчалик ҳам ишламади.
Илгари қандай йигит эди... Ҳамманинг эсида бор. Ҳатто раиснинг хотини қизимни бераман деб шаъма қиларди. Ўктам, сипо, ақл-хушли Шержон эса бировни ёқтирарди. Аксарликдан қайтиб онамга айтаман деб кўнглига тукканди. Айтиш насиб этмади. У қизни тугул, ўзлигини унутди. Бари телба тескари бўлди...
Ёлғиз Майсарагина акасининг тентаклигини тан олмади. У билан ҳудди аввалгидек гаплашди, ғамхўрлигини қўймади. Мактабдан қайтиши биланоқ акаси ҳузурига чопди, унга ўтган кунларидан воқеалар сўзлади. Ака жим ўтирди, эшитди, аммо англамади. Қўли билан оғзига имо қилди: овқат сўради.
Кутилган тўй бошланди. Шержоннинг укаси Бекжон куёв бўладиган бўлди. Онаси кўзлай-кўзлай қишлоқда донғи чиққан чеварнинг қизига совчи қўйди. Аммо акасининг касри укага ҳам ураркан. Чевар, момонинг хурматини жойига қўйди, лекин кўнмади. Назарида, қизининг жинни қайноға хизматида бўлишини истамади. Бироқ... сал вақт ўтиб Майсара гап келтирди:
-Она, Моҳира опамникига яна боринг.
-Нега, қизим?
-Моҳира опамнинг ўзи айтди. Мактаб боғида учратиб секингина айтди.
Момонинг кўзлари порлади. Эртасига тўртта патирни дастурхонга ўраб бошига қўйдию, янги ковушини элчиликка судради. Йирилсин-а, йиртилсин, деди юраги қувониб. Чевар бўшашибгина рози бўлди... Патир синдирилди. Момо сезди. Демак, Бекжон ва Моҳиранинг кўзи кўзига аввалдан тушган. Бежиз, шу хонадонни кўнгли тортиб келмаган экан... Моҳира ҳам сулув қиз-да. Эсли, ҳаёли. Момони кўча-кўйда кўрганда қизариб паст овозда салом бериши бежиз бўлмаган. Кўндирган, уйдагиларини кўндирган!
Чевар ҳали ҳеч кимга тикмаган либослари билан фарзандини узатди. Бировга кўрсатмаган матолари билан якка қизини куёвга берди. Ҳеч ким киймаган зарчопонларни Бекжон эгнига илди. Шержон тўйни бузмасин дейишди, келин тарафнинг кўнгли алағда бўлмасин дейишди, уни тўйхонадан узоққа элтишди. Майсара тўйнинг ярмида қочди. Даштдаги кулбага шошди. Акасини ёлғизлатмади. Қанд қурс, паловдан Шержоннинг оғзига тутди:
-Ака, бизникида тўй бўляпти. Ҳалиги Моҳира опам бор-ку... Мактабдаги энг чиройли қиз эди. Энди келинопам бўлади. Ҳамма синфдошларим ҳавас билан қарайди. Тонгда рўмолча оламан. Сизгаям оламан. Ундан атир ҳиди келади...
Шержон пинакка кетганди.
Чиндан келин саломда, Майсара биринчилардан бўлиб келин қўлидан каштали дастрўмол олди. Суюниб юзига босди. Келин яна битта тутқазди.
-Катта акангизга...
Моҳира опаси фаросатли, сўрамасидан берди... Майсара югуриб даштга кетди. Гулдор каштали рўмолчани акасининг юзларига босди.
-Майин-а майин?..
Шержон жилмайди. Қизиқсиниб рўмолчани очди, тикилди-тикилди. Майсара ўртоқларига мақтаниш учун яна қишлоққа чопди. Шержон рўмолча четидаги ёзувларга тикилиб қола берди. Ўқишни билмади. Қизил ип билан тикилган битикларини англамади...
Моҳира келин бир келин бўлди. Момонинг қўли совуқ сув кўрмади, Майсарага-да уйда иш қолмади. Бекжон бахтни туйди. Шержон ҳам қаровсиз қолмади... Кўйлаклари тоза, дазмолланган бўлди, соч соқоли олинган бўлди, оч-наҳор қолиб кетмади.
Момо Майсарани узатсам, ўзим ҳам оёғимни бемалол узатаман, армонсиз кетаман деб хаёл қилди. Шержонни келинига ишонди, Бекжон бироз тошбағр, аммо Моҳира ундаймас. У тирик экан, ўғли хор бўлмайди.Майсара мактабни тугатиши билан совчи келди. Момо танлади, қизи бош эгди. Учрашув белгиланди. Майсара юзи упа кўрмаган. Кўзи қалам кўрмаган. Қизиқди... учрашувга хушрўй бўлиб боришни истади. Келинопасидан уялди, шу сабаб Моҳира гўдагини боғдаги беланчакда аллалаган чоғ хонасига оёқ босди. Токчадаги пардоз буюмларидан шоша пиша юзига сурган бўлди. Кейин... чиққиси келмади. Моҳиранинг хонаси унга азалдан сирли бўлган. Айниқса, калитли сандиқчаси бошқача кўринган. У бир марта кўриб қолганди: Моҳира калитни шолча остига қўярди. Майсара беихтиёр шолчани сурди: калитни кўрди. Деразадан мўралади: келинопаси ўғлини ухлатиб, дарахтдан олма узиб челак тўлдирарди. «Фақат кўз ташлайман». У шундай деб сандиқчани очди. Ичи тўла... мактуб чиқди.
-Билардим... Бекжон акам билан зимдан севишганини сезардим.
Қизгина ишқий хатлардан бирини қўлига олди. Ҳали хат ушламаган қўллари титради. Дуч келган сатрига кўз югуртирди.
“Аскарликдан қайтишимиз билан тўй қиламиз, Моҳира. Фақат сен мени кутгин. Яна бошқаларга... рози бўлмагин. Менга атаб рўмолча тик. Четида... исмимиз ёзилган бўлсин.
Сени ўйламаган куним бўлмади, Моҳи. Ойга тикилдим: сенга ўхшамади. Гулларга боқдим: сенга ўхшамади. Момиқ булутлар ҳам бошқача бўлди. Мажнунтол сочлари зулфингга тенг келмади. Моҳира, оз қолди, оз. Учрашув онларини хаёлан ўйлаб юрагим гупиллайди. Сен ҳам мени ўйлармикинсан? Нега бир бора мактуб битмайсан?.. Кутаман.
Сенинг Шержонинг”.
Майсаранинг кўзлари тинди. Шоша пиша бошқа мактубларни очди. Барининг остида Шержон исми битилган бўлди. Барчаси оташ бўлди, олов бўлди. Сандиқча нега ёниб кул бўлмади бу сатрлардан? У вақтни ҳам унутиб мактубларга термулиб қолди. Йиғлади...
-Сиз... -Моҳира бир сандиқчага, бир ерга қаради. Қўллари билан этагини ғижимлади. Майсара у кутганидек, ғазаб қилмади, йўқ... келинопасини бағрига босди.
-Майсаражон... -ўкраб юборди Моҳира. –Менсиз унинг ҳоли не кечарди? Бу ерга... келмасам бўлмасди, бўлмасди.
Майсара хонадан сирғалиб чиқиб ариқ бўйида оёғини сувга тиқиб, ёш болалар билан ўйнаб ўтирган акасининг елкасига қўл босди. Акаси гулдор рўмолчани ариққа ботириб пешонасига босарди. Ундан оқаётган томчилар кўз ёшидек юзидан қуюларди. Акаси бунга куларди, йиғлаётган одамдек куларди. Рўмолча четидаги “Ш.М” ёзувлари ҳам йиғларди... Қизил бўёққа бўялиб йиғларди.
Нодирабегим Иброҳимова







Кино Қизил рўмолча (ҳикоя) в хорошем качестве

DO'STLARGA HAM ULASHING

Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
2018-2019 Sayyod.ru №1
Смотрите любимые фильмы онлайн на Sayyod.ru Фильмы и сериалы для современного общества – это лучший способ отдохнуть или развлечься в свободное время. А сколько эмоций может доставить появление новой серии или передачи. Не всегда в нужный момент получается посмотреть любимое кино по телевизору, а у некоторых вообще он отсутствует. Тогда единственным вариантом остаётся смотреть фильмы и сериалы бесплатно через планшет или ноутбук. Благодаря нашему сайту у вас есть возможность быть в курсе выхода предстоящих кинолент не выходя из дома. Даже если вы находитесь в пути или на работе главное иметь доступ к интернету. С нами будет интересно погрузиться в различные жанры кино. Устраивайте удобно и получайте удовольствие от просмотра смешных событий и романтических историй, научных и детективных фактов или ужасных триллеров. Заходите на любимый онлайн-кинотеатр и окунитесь в атмосферу реальных или придуманных фантазий в которых знаменитые актеры передадут весь смысл сюжета фильма.

Какие фильмы онлайн можно смотреть бесплатно и без рекламы Наш сайт – это отличная находка для киноманов. Мы постоянно пополняем сайт новинками кино 2017 года. Для нас важно угодить зрителю потому мы стараемся добавлять лучшие фильмы, сериалы и мультфильмы 2018 года, имеющие популярность и высокие рейтинги. Можно зайти в любую категорию жанра и найти под каждым произведением кинематографа полезную информацию, а также посмотреть отзывы посетителей. Если у вас имеются сомнения по поводу того смотреть фильм онлайн или нет вы можете уделить всего пару минут и ознакомиться с его трейлером. Все видеоролики доступны в хорошем качестве и без проблем каждый пользователь может посмотреть кино с нормальной озвучкой. Сериалы и фильмы в HD 1080 качестве на Sayyod.ru отвлекут от постоянных проблем, заполнив свободное время чужими увлекающими событиями.

Смотрите онлайн фильмы в хорошем качестве с комфортом Sayyod.ru заботится о всех зрителях и старается радовать огромным ассортиментом телевизионных новинок и кинопремьер, вышедшие на большие экраны, а также не напрягать показом рекламы. Мы ищем самые интересные кино проекты мира и добавляем на наш сайт. Приятным показателем для нас являются постоянная заинтересованность гостей сайта и возвращение в коллекцию сериалов и фильмов. А добавление сайта в закладки даёт стимул на поиски самых популярных онлайн кинокартин. Чтобы снять усталость и провести досуг достаточно пару кликов мышки, и вы уже смотрите подходящий фильм под настроение. Желаем приятного просмотра и хороших впечатлений!

Top.Mail.Ru
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать