» » БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ

БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ

administrator | 0 комментариев | 60 просмотров
26
12
2018
БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ
0 голосов
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Бир улуғ зотнинг ҳузурига бир одам ўғлини олиб келиб: Ҳазрат! Ўғлимнинг ҳаққига дуо қилинг деди. Аллоҳнинг валийси у бола ҳаққига дуо қилдилар ва чўнтакларида бир ширинлик бор эди, уни чиқариб болага бермоқчи бўлдилар. Болага ўша ширинликни узатганларида, бола юзини буриб, отаси тарафга қарай бошлади. Ваҳоланки, болаликда болалар ширинликга ўч бўладилар. Шунда, улуғ зот яна болага буни ол дедилар. Бола яна у ширинликдан назарини олиб қочиб отаси тарафга қарай бошлади. Шунда, отаси: Ўғлим, Ҳазрат сенга нарса беряптилар, ол деди. Отаси рухсат берганда бола қўлини чўзди. Бола ширинликни олганида, улуғ зотнинг кўзларидан ёшлар оқди. У киши ҳайрон бўлиб: Ҳазрат! Нега йиғлаяпсиз? деб сўради. Шунда, улуғ зот шундай дедилар: Бу бола биздан кўра яхшироқдир. Мен унга ичида жуда хоҳлаб турган бир ширинликни бердим. Лекин, у менинг отам менга нима дейди деб бу ширинликга қарамади. Эх, кошки биз ҳам кўчаларда юраётганимизда қаршимиздан ўзига мафтун қилувчи кимсалар кўринганида, назаримизни олиб қочиб, бизга Роббимиз нима дейди десак эди.

«Матонат соҳибларининг ларзага солувчи воқеалари» китобидан







BIRINCHI BIZDA"БИР БОЛАКАЙ ИБРАТИ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать