» » УЧ ДЎСТ (Ривоят)

УЧ ДЎСТ (Ривоят)

administrator | 0 комментариев | 79 просмотров
26
12
2018
УЧ ДЎСТ (Ривоят)
0 голосов
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

УЧ ДЎСТ (Ривоят)

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан. Ҳатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва ҳатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан.

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига бир ёки икки кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан ҳафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўстидек эмасди.

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён - аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам.

Бир куни уйига "ШОҲ" нинг хабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН қилинаётгани ва агар АЙБСИЗлигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

   Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва ҳатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

   ХИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз - дод қилибди. Иккинчи дўсти эса:
   - Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, - дебди...
 Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

    Умидсизликка тушиб ўтирганида, тасодифан, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти ҳол-аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
- Тур ўрнингдан, шоҳ ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ эканлигингга ГУВОҲ бўламан, - дебди...

Изоҳ:
БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ - бизнинг пулимиз, мол - дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй хаёлимиз доимо унда. Агар бизга ўлим келса (Шоҳ ҳузурига чақирганда), остона ҳатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади).

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ - аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз. Баъзида эрталаб кетгунча ҳали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади. Шоҳ ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шоҳ дарвозаси (ҚАБР)гача олиб бориб, қайтадилар.

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган  "САВОБЛИ АМАЛ"ларимиздир. Биз у билан жуда яқин бўлмасак-да, бизга ВАКИЛ бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...







BIRINCHI BIZDA"УЧ ДЎСТ (Ривоят)"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать