» » Мотивация: Барча аёллар ўқисин!

Мотивация: Барча аёллар ўқисин!

administrator | 0 комментариев | 105 просмотров
01
01
2019
Мотивация: Барча аёллар ўқисин!
0 голосов
">
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Мотивация: Барча аёллар ўқисин!

Онанинг ёш-қариси бўладими? Меҳрнингчи? Садоқатнингчи? Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун боланинг катта-кичиги бўлмайди. Энди яна бир ҳақиқатни англадим: бола учун ҳам онанинг катта-кичиги бўлмас экан. Она - она экан. Унга бошқа сифат керакмас…

Эх АЁЛ!!! «Мен заифаман» дема, сен жуда кучлисан. Чунки сенда барча қуроллардан қудратлироқ бир қурол бор...

Бу - сенинг гўзаллигинг.
Бу - сенинг латофатинг.
Бу - сенинг назокатинг.

«Мен бадавлат эмасман» дема. Сен жуда бойсан, бадавлатсан. Чунки сенда ҳамма бойликларни йўлда қолдириб кетадиган бир бойлик бор.

Бу - сенинг мехринг.
Бу - сенинг муҳаббатинг. Шундай экан, нега сен бу дунёнинг энг бахтли инсони бўлмаслигинг керак?

Ишон, сен албатта, бу дунёнинг энг бахтли кишиси бўласан.
«Менинг бахтим - ўзимнинг бахтиёрлигим эмас» дейсан. Ха, сенинг бахтинг жуфти халолингга боғлиқ.

У «Гулим» деса, гулга айланасан. «Гавхарим» деса, гавхарга, «зумрадим» деса, зумрадга... Кел, шундай бўла қолсин! Унга фидо бўлмаган, унга гўзаллик, мехр - муҳаббат нималигини билдириб қўймаган аёл аёлми?

Тонгда ҳам «Мен аёлман!» деб уйғон! Уй либосингнинг энг чиройлисини кий.  «Бугун менинг байрамим» деб ўйла. Нонуштани эрингнинг эрталабки моддий эҳтиёжи деб ўйлама! Шунчаки тухум қовурма, шунчаки пишлоқ парраклама! Эрингга ҳозирлаган нонуштангни ўша байрам кунингнинг ибтидоси деб бил. Дастурхонинг санъат асари бўлсин.

Эринг кундузи қаердадир ким биландир дастурхонга ўтирса, сенинг нонуштангни, сенинг нимтабассум билан узатган чойингни соғинсин!
Дастурхон бошида муаммоларингдан сўз очма! Қандайдир ҳадик, хавотирлар билдирма! Эрингнинг тирноғидан сочигача ўзингнинг жисму жонинг, қадду, бўйингдан кўра кўпроқ эътибор бер.

Уни кўриб, ҳар қандай нозикдид эгаси хам:

Рафиқасига севимли эркак экан, десин. Билгинки, эрингнинг ишдаги муваффакияти сенга ҳам боғлиқ. Қандайдир бир янги иш бошлашга юрак синмай турган бўлса, сен:
“Бу ишингиздан бир нарса чиқармикан?” деб унинг кўнглига иккиланиш туширма!

“Сиз режани тўғри олиб, ўзингизга ишонч билан бошланг, албатта, ҳаммаси яхши бўлади, дея, ўзига ишонч уйғот...!”







BIRINCHI BIZDA"Мотивация: Барча аёллар ўқисин!"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать