» » Мен аёлман.

Мен аёлман.

administrator | 0 комментариев | 174 просмотров
04
01
2019
Мен аёлман.
0 голосов
">
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Мен аёлман.

Мен аёлман.
Сенинг ғурурингман.

Баъзан заковатим билан сени ҳайратга солсам, ҳеч кутилмаганда ғўрлигим билан шошириб қўяман. Ҳар тусга киришим билан ҳаётингга ранг бераман.

Бироз сирли, бироз мутаассиблигим билан сени лол қолдираман. Баъзан сен ҳазм қилишга қийналадиган даражада ахмоқлигим ҳам бор.

Жуда кучлиман.
Тўрт томони темир билан қопланган мустаҳкам қалъа каби. Ҳеч қандай душман киролмайдиган даражада кучли иҳоталанганман. Аммо кўп ранжиган ва изтиробзадаман. Салга озор кўрган, бир чертишда чил-чил бўлган қалбим бор менинг.

Кўнглим оғриган пайтларда латиф муҳаббат изҳорларига эҳтиёж сезаман. Қўрқма, севгингни билдирсанг, кўнглимни кўтарсанг эркаланиб эриб кетмайман! Шунчаки, изҳорингдан куч олгим, сенга кераклигимни тилингдан эшитгим келади. Қанчалик мени севишинга ишонсам ҳам, ҳар доим ўша уч калима сўзни эшитмоқ менга АЁЛлигимни эслатади ва бахтли қилади:  “Мен сени севаман!”  

Буни айтиш, ишқингга иқрор бўлиш шунчалик қийинми? Аммо шунчаки эмас, ёлғондан эмас, чин дилдан муҳаббатингни изҳор қилишингни истайман!..

Аёллигимни эслатадиган бахт ҳақидаги ўзига хос орзуларимнинг аввалида МУҲАББАТ туради.  Жуда кўп нарса истамайман сендан. Биламан, кун бўйи банд бўласан: ишинг кўп, ташвишларинг кўп. Сабр-тоқат билан индамай кутаман. Ўз ҳолинг билан қолишни, эркингга дахл қилмаслигимни истаган пайтларинг кўп бўлади. Балки ўша онларда сенга нисбатан қизғониш ва рашк ҳисларини ҳис этарман. Бундай ҳолатларда сен томонингда бироз ёқимли муомала бўлса бас. Ранжишу рашкларим тугар-битар. Мени тушунишга ҳаракат қилганингдаёқ юрагим барча хатоларингни унутади. Сенга сенинг жонингдан жон бағишлаб, уларни кўз қорачиғимдай асрайман.

Худди сени юрагимда авайлаганимдек! Уларнинг нигоҳида сенинг аксингни кўриб жонимга пайванд биламан. Муҳаббатим ва қувватимни англаганингда умидларим еру кўкка сиғмайди! Ҳеч ўйлаб ўтирмасдан бир оғиз ширин сўзинг учун сен билан дунёнинг нариги бурчагига боришга тайёр бўламан! Сен билан бирга яшасам бўлди, тоғу тошдаманми, чўлу биёбондами, Қўҳи қофдами ва ёки шаҳри азимдами, ҳеч фарқи йўқ мен учун.

Мен АЁЛман. Пўлат каби метин ва бир пайтнинг ўзида гулдек нозикман. Ичимда қорлар ёғади баъзан, юрагим совуқдан увишади, озорланиб мунғайиб қоламан заррадек аччиқ сўздан. Муҳаббатингни ҳис этмоқлик қалбимни илитади. Жисму жонимни ишқ алангаси билан қиздиради қулоғимга айтганинг мана бу икки сўз: “Сени севаман!”...







BIRINCHI BIZDA"Мен аёлман."KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать