» » » Туфли ювган аёл

Туфли ювган аёл

administrator | 0 комментариев | 117 просмотров
27
12
2018
Туфли ювган аёл
0 голосов
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Туфли ювган аёл

Ёлғизлик ортимдан ҳувиллаб қувди,
Токи йиқилгунча югурдим бетин...
Бир аёл туфлимнинг лойини ювди –
Унга севаман деб айтмаган эдим.

Қисмат масхаралаб бизни отганди
Танҳолик кечасин тор қучоғига.
Билмадим, қай маҳал аёл уйғонди
Туфли ювмоқликнинг иштиёқида.

Асли масхаралаш қисмат матлаби,
Аммо ҳайрат ичра гангиди хиёл:
Қувониб (масалан, гул терган каби),
Туфли ювар экан тунда бир аёл.

Менга кўзи тушиб аёл қизарди,
Уялди - қўллари тушди шалвираб.
Энди у қаршимда йиғлаб турарди,
Ёмғир қўйнидаги баргдай қалтираб.

Қўймоғим шарт эди бир жасур қадам,
Қулаб танҳоликнинг ғариб аршидан.
Чўчидим мен - меҳр кўрмаган одам –
Севги туфли ювиб чиқса қаршимдан.

Кетдим...
Ёмғирдайин ўтдиму кетдим,
Минг аср танҳолик кечди бошимдан.
Минг аср оралаб қайтадан етдим,
Ўша ёлғиз қолган аёл қошига.

У менга бахт берди осмондай улкан,
Менчи?..
Мен қоврилдим бахтнинг доғида...
Бедорману нечун уйғонолмайман
Туфли ювмоқликнинг иштиёқида.

Усмон Азим







BIRINCHI BIZDA"Туфли ювган аёл"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать