» » » Энди шеър ёзмайман унга бағишлаб

Энди шеър ёзмайман унга бағишлаб

administrator | 0 комментариев | 87 просмотров
29
12
2018
Энди шеър ёзмайман унга бағишлаб
0 голосов
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Энди шеър ёзмайман унга бағишлаб,
Энди хаёлини ўйлаб йиғлайман.
Ана, қорли кеча, оппоқ фаришта,
Бўсалар олмоқда азиз манглайдан.

Энди мактублар ҳам битмайман тамом!
Занжирбанд қиламан телба қайғуни.
Ана, қорли кеча, тўзғиган шайтон,
Олиб кетмоқдадир қучоқлаб уни.

Наҳот, қачонлардир чиқади қуёш,
Нурга йўғрилади бу совуқ дунё?
Энди бу ҳаётим кетгунча бардош,
Энди бу ҳаётим меники танҳо...

Усмон Азим







BIRINCHI BIZDA"Энди шеър ёзмайман унга бағишлаб"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать