» » » ХОТИРА

ХОТИРА

administrator | 0 комментариев | 102 просмотров
29
12
2018
ХОТИРА
0 голосов
Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

ХОТИРА

Энди у йўқ.
Уни эсламанг,
Қидирсангиз,    
Тополмайсиз ҳам.
У сиз учун - ёзган хатларин,
Ўқийсиз...
Лек ёқолмайсиз ҳам !

Ўтинманг ҳеч:
Баъри бефойда.
Дилни тилиб ўкситманг, куйманг.
У сиз учун - битган шеърларин,
«Телбалик деб»
Оламга йўйманг !

Севганди у, боридан кечиб,
Ширин жони - куйди оловга.
Балки уни, эсламас, сиз ҳам,
Сиз жанубга, «телба» шимолга.

Юраверинг қоралаб қоғоз,
Муҳаббатни, мадҳ этинг доим -
Садоқатни, мадҳ этинг доим,
Сукунатдан янгратинг овоз...

Фақат ўшал мунгли хотира,
Юракларда умрбод маҳкум.
Энди у йўқ,
Уни эсламанг.
Айролиқдан бўлди у, марҳум !..

Сиздан битта сўнги умидим,
Шундай ёзинг, қабрим тошини.
«Муҳаббат деб ёниб яшади -
Ишқ - олди денг, бардошини» !

Абдувоҳид Сувонов
08.12.2018 02:20







BIRINCHI BIZDA"ХОТИРА"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 Tengsiz.uz №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать