Bir hikoya ( Ibratli juda tasirli ) o'qing » Tengsiz Portal №1

» » Bir hikoya ( Ibratli juda tasirli ) o'qing
loading...

Bir hikoya ( Ibratli juda tasirli ) o'qing

admin | 0 комментариев | 109 просмотров
25
08
2020
Bir hikoya ( Ibratli juda tasirli ) o'qing
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Бир_хикоя.

Болакайнинг онаси ҳомиладор бўлгач отаси оиласини ташлаб кетди. Бундан она қаттиқ тушкунликка тушди.
Орадан йиллар ўтишига қарамай, қалбини синдирган аламларни она  ўз ўғлидан ола бошлади.
"Синглингга қарамайсан. Уни йиғлатасан. Шоколадни ҳам баҳам кўрмайсан. Уни урасан, мактабдан ҳам бирга олиб келмайсан..."
У ўғлини шу гапларни айтиб савалар, таом бермас, бошида таёқларни синдирар, айрим ҳолларда эса куннинг совуғида ҳам кўчага қувиб юборарди.
Болакай эса лом-мим демас, ҳайрон бўлар, аммо индамай рўзғорни елкасига олган, онасига меҳр кўрсатишда давом этарди.
Балким айтарсиз, "Акалик вазифасини бажарса нима қилибди? Буни нимаси ёмон?" дея?
Гап шундаки, ота оиласидан воз кечгач, она қаттиқ тушкунликка тушиб, ҳомиласидан айрилган экан.
Бу ҳам унга таъсир қилиб, она "шизофрения" касаллигига дучор бўлибди.
У умри давомида аслида мавжуд бўлмаган қизалоғини парваришлар, унга акалик "қилмаётган" ўғлига шу сабабли жуда кўп озорлар берарди.
Бола эса буни тушунар, аммо ич-ичидан қаттиқ эзиларди.
Ҳатто ўлими олдидан ҳам "Синглингга яхши қарамадинг! Мен сендан рози эмасман!" дея она ҳаётдан кўз юмди.
Бундан ўғли жуда қаттиқ изтироб чеккани юз-кўзини юваётган кўз ёшларидан маълум эди...
"Онамни рози қилмадимми?!"
Ҳозир сиз ўқиган ушбу хикоя менинг бугун интернетда ўқиб қолган хикоям эди. Озроқ таҳрир қилдим...
Ҳаёлимга ўз ҳаётимдаги бир воқеа келди.  Онамнинг оёғи сонидан кесилгач,  эрта тонгда "оёғим букланиб қолди,  узатиб юбор!" деган талаблардан мен ҳам нима қилишимни билмай ҳайрон бўлардим.  Йўқ оёқ қандай букланиб қолиши мумкин деб...  Ичимда ҳозир ҳар ҳил ҳотиралар уйғониб кетди.  Балки сиз хикоядаги аёл ўғлини наҳақ урганидан ажаблангандирсиз,  лекин камина уни тушунгандайман...
Одамни озорлар ўзгартиради...  Ютади,  ютади,  қорнига солади, яқинларнинг ҳиёнатини кўтаради,  яна амаллаб уларга ишонади,  яна панд ейди,  ўз ҳақиқатларини букилишини ва синишини,  бошқалар томонидан ҳиссиз кутиб олинишини кўради,  тошбўрончилар ичида кулиб турган ўз яқинларини...
Одам ҳеч кимга ишонмай қўйганда ўша аёлдек ўз-ўзини рад этиш,  бошқа суйганларини ҳам ўзидан бездириш ҳолатига тушиб қолади...
Шунинг учун бировнинг ҳислари билан ўйнашманг...
Сиз ўйин қилган нарса- кўпчиликнинг бахтсизлигига ва надоматига сабаб бўлмасин!
Ummu zaynab ummu



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"Bir hikoya ( Ibratli juda tasirli ) o'qing"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать