НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН » Tengsiz Portal №1
» » НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН
loading...

НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН

admin | 0 комментариев | 113 просмотров
27
08
2020
НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН!

Бир киши буғдой сотарди, унинг ёнига бир чиройли аёл келди ва "буғдой борми?", деб сўради.

Сотувчи аёлга қараб "ҳа бор" деб аёлнинг қўлидан ушлаб "ичкарида бундан ҳам яхшироғи бор", деди.

Аёл "керак эмас" деб кетиб қолди.

Сотувчи ишдан кейин уйга келса, аёли хафа бўлиб ўтирибди.
Киши "сенга нима бўлди, нега хафасан", деб сўради.

Аёли "ҳар куни сув олиб келадиган киши сув олиб келар ва эшикдан кирмасдан сувни берар, мен ҳам, у ҳам бир-биримизни кўрмас эдик. Бугун ҳам келиб сувни қўйди, энди оламан десам қўлимни ушлаб олди" деди.

Эри деди:
"Субҳаналлоҳ, бирга бир, агар зиёда қилганимизда, сув олиб келувчи ҳам зиёда қилган бўлар экан".

Қиссадан ҳисса аёли, синглиси, қизи борлар бошқа бегона аёлларга тажовуз қилмасинлар, токи ўзларига ҳам шу ҳолат келиб қолмасин!

Ибн Ҳажар Асқалоний "Фатҳул борий" китобида келтирадилар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Яхшилик йўқ бўлмайди, ёмонлик унутилмайди, қарз берувчи ўлмайди. Хоҳлаганингдек ҳаёт кечир, нима эксанг шуни ўрасан!"

Азон.уз



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать