» » Илон келин
loading...

Илон келин

admin | 0 комментариев | 321 просмотров
27
08
2020
Илон келин
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

Илон келин

Расулжон онаси топган қизни кўргани чиқди.Қизнинг йўлини кутиб ҳаяжонланди. Ва ниҳоят эрта-индин унга умр йўлдоши бўлиши керак бўлган  қиз кўринди. Нигоҳлар тўқнашди. Йигит қизнинг чиройли кулиб турган кўзларига боқди-ю, ичига бир совуқ титроқ югурди. Негадир у илонни кўргандай бир сесканиб тушди. Улар узоқ суҳбатлашдилар. Қиз ҳарчан йигитнинг кўнглини овламоқчи бўлмасин, барибир унга боқиб турган суҳбатдоши унинг кўзларига боқиб  бир сесканиб тушаверди. “Жуда чиройли ва ўта совуқ қиз”-ҳаёлидан ўтказди йигит.
—Ойи, мен у қизга уйланмайман-қатъий туриб олди учрашувдан қайтган Расулжон.
—Билмадим, сенга бу қизнинг нимаси ёқмади экан? Ой деса ойдек, кун деса кундай қиз бўлса.
—Мен у қизни кўриб илонни кўргандай бўлдим.
—Астаҳфируллоҳ дегин ўғлим. Бировнинг кўзмўнчоқдай қизи-я. Биров эшитмасин бу гапингни. Қолаверса энди кеч, ваъдалашиб қўйдик.
—Наҳот уйингизда илон-келин бўлишини хохласангиз?
—Ундай дема ўғлим, тўйдан кейин кўзингга ойдай бўлиб кўриниб қолади. Мени ҳам даданг бир кўришда ёқтирмаган, ўзимни “бақалоқ”, сочимни “отни думи” деб масҳаралаган.
—Ойи, ундан бақалоқ бўлса ҳам майли эди...
Расулжоннинг оҳ-воҳига қараб ўтирадиган аҳмоқ топилмади. Тез кунда тўй бўлиб ўтди. Келин-куёвларнинг ўзаро муносабатлари ёмон эмасди. Кунлар ўтган сари куёв бола келинчакка ўрганиб борарди. Энди унинг кўзига қиз бошқача кўрина бошлади. Аввалги совуқ нигоҳга дуч келмаслик учун куёв  унинг  кўзларига обдан қарамасликка ҳаракат қиларди.Ҳаммаси кўнгилдагидек борарди.
Бир куни кечки пайт  Расулжон келинчакни бирдан уйдан ғойиб бўлганини сезиб қолди.Уйдагилардан сўраса ҳозиргина шу ерда ишларини қилиб юрувди деган жавобни олди. “Қаёққа кетиши мумкин?-шубҳалана бошлади у, вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолган бўлса”... Шоша-пиша куёв бола боғ томонга югурди.Узун йўлак бўйлаб борар экан, товуқхонадаги товуқлари безовта бўлиб қақиллашлари эътиборини тортди. Расулжон уша томонга қараб аста бурилди.Ҳарқалай келинчак уша ерда экан, кўнгли жойига тушди.
“Товуқларга қарагани келувдим!”-деди келинчак шоша-пиша.
Келин-куёв етаклашиб тепага-ҳовлига чиқиб кетишди. Лекин йигитнинг кўнглидаги ғашлик кетмади. Шом маҳал у яна товуқхонага йўл олди. У ерга борди-ю, ҳайратдан қотиб қолди. Товуқхона ичи тухум пўчоғи билан тўла эди.
“Наҳотки тухумларни у ичиб қўйган бўлса?!”-ўйлади у. Ҳар ҳолда тухум пўчоқлари яқиндагина  бўшаганини айтиб турарди. Расулжон энди келинчакни зимдан пойлашга қарор қилди.
Шундай қилиб кунлар, кунлар кетидан ойлар ўта бошлади. Кузнинг совуқ кунлари келиши билан  куни билан сўрида ўтириб, кечаси сўрида ётадиган оила аъзолари ичкари хоналарга кириб кетишди. Энди қайнона ҳам, куёв ҳам келинчакни ҳовлида юрган-турганини кўпам назорат қилишолмайдиган бўлишди. Кечки овқатга хонадон соҳиблари дастурхон атрофида жамул-жам эдилар. Негадир овқатдан ҳам, келиндан ҳам дарак бўлавермади. Юраги ғаш тортган йигит яна ҳовлига чиқиб хотинидан хабар топмоқчи бўлди.
“Ҳа, ўйлаган ишим бўлаяпти. У яна йўқ. Албатта товуқхонада бўлса керак...
Энди ўғри келинни қўлга тушириб айбини бўйнига қўймасам бўлмайди”-дея  Расулжон боғ йўлаги томон, товуқлар қаққилаб ётган томонга чопди. Лекин у ерда хотинини кўрмади.
“Қаёққа кетиши мумкин, ғира-шира бўлиб қолган бўлса?”-ташвишланди у.
Қандайдир ички туйғу уни боғнинг этагига етаклади. Боғнинг энг пастки қисмида катта чинор дарахти савлат тўкиб турарди. Атрофи чакалакзор бўлиб кетган унинг ёнига кундуз куни ҳам одамнинг боришга юраги бетламас эди. Лекин Расулжоннинг кўзлари алдагани йўқ эди. Дарахтнинг тагида хотинини турганини ўз кўзи билан кўрди.Ҳар қанча хайратланмасин, нафасини ичига ютиб, хотини у ерда  нима қилишини кутди.
Бир пайт дарахт тагида турган хотини унинг кўз ўнгида катта илонга айланиб қолди. Илон дарахтга маҳкам тирмашиб, пастга қараб оғзини катта очарди. Кенг очилган оғзидан заҳарлари тома бошлади.
Расулжон кўзларига ишонмасди. Бутун баданини қўрқув эгаллаб олган, гапирай деса танглайи қотиб қолгандай эди. Секингина ўзини панага олган эр рўпарасида яна қизил халатли, белига фартук таққан хотинини кўрди. Дарахтнинг тагидан аста чиқиб келаётган хотинига бир нима демоқчи бўлди, лекин ҳали қалтироғи босилмаган, танасини тер босиб кетган, тили ҳам калимага келмади. Келинчак чўккалаб олган эрини пайқамай юқорига қараб чиқиб кетди.
Келин дастурхонга тортган кечки овқатни ҳеч нарсадан беҳабар оила аъзолари тановул қилишарди. Ранги докадек оқариб кетган, танасидан ҳали совуқ тер қуримаган йигит хотинидан кўз узмасди.
“Барибир бугун сирингни фош қиламан, илон!”-дерди ичида қўли муштга тугулган, ғазабдан кўзлари қизарган эр.
Эр-хотин ётоқхонага киришгач эшик ичидан маҳкам танбаланди.
—Сирингни ошкор қиламан, ҳозир ота-онамни, қўни -қўшниларни уйга чорлаб бор гапдан ҳабардор қиламан!-дерди хотинини бўйнига чангал солган эр.
—Ўзингизга ёмон бўлади!
Фақат заҳримни катта дарахт тагига вақти-вақти билан сочиб келишга руҳсат берсангиз бўлди. Сизга ва оилангизга ҳеч қандай зарар етказмайман.
Улар ўртасидаги можаро узоқ давом этди.
Оила-аъзолари ярим тунда эр-хотиннинг жанжалидан уйғониб кетдилар.  Бироздан сўнг  хонага сукунат чўмди. “Ҳайрият,  келишиб олишди шекелли”-дея хотиржам уйқуга ётдилар ҳеч нарсадан ҳабари йўқ ота-она.
Эрта-тонгдан ҳовлиларни чиннидек қилиб супуриб-сидириб оила-аъзоларини нонуштага чорлайдиган келиндан ҳам, ўғлидан ҳам дарак бўлавермагач қайнона ўғли ва келини ётоғини аста чертди.
“Майли, дам олишаверсин, ёшда ҳали”-дея қайнона дастурхон ёзди. Нонушта қилиб бўлгач юрагида бир ҳавотир пайдо бўлди-ю, келин-куёвлар хонасига чопди. Эшик ичидан маҳкам танбаланган, онанинг чақиришига эса ҳеч ким садо бермасди. Ниҳоят бир неча киши эшикни очишга муваффақ бўлдилар.
Ичкарига кирганлар не кўз билан кўрсинки, ётоғида Расулжон жонсиз ётарди.
Тиббий хулосага кўра, йигит катта бўғма илоннинг чангалида  тунда бўғиб ўлдирилгани маълум бўлди. Келинчакни эса шу бўйи ҳеч ким кўрмади.
Юлдуз Алимова.



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"Илон келин"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать