» » ОЙИЖОН, ОВҚАТ БЕРМАЙСИЗМИ?
loading...

ОЙИЖОН, ОВҚАТ БЕРМАЙСИЗМИ?

admin | 0 комментариев | 313 просмотров
27
08
2020
ОЙИЖОН, ОВҚАТ БЕРМАЙСИЗМИ?
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

ОЙИЖОН, ОВҚАТ БЕРМАЙСИЗМИ?

Тақдирнинг тақозоси ила турмуш ўртоғим билан йўлларимиз айро тушиб, беш нафар вояга етмаган норасийдаларим билан турмуш сўқмоқларида ёлғиз қолдим...
Фарзандларим ёш бўлгани, ва олдин ҳеч қаерда ишламаганим учун рўзғор юритишда қийналдим. Топган ишларим вақтинча бўлиб кўпга бормас, яна иш қидиришимга тўғри келар, бу ҳол менга тинчлик бермасди.
Қиш кунларининг бирида...
Хуллас, қиш кунларининг бирида уйда бир тишлашга бўлса ҳам ҳеч нарса қолмади. Уч-тўрт кундан бери туз тотмаган гўдакларим хархаша қилишга ўтди. Кичик қизим "Ойи, бугун ҳам овқат бермайсизми?! Ошқозоним қорнимни тишлаб олябти" деб болаларча самимийлик билан йиғлаб айтган гапи ҳамон ёдимдан чиқмайди. Ёрдам сўрашим мумкин бўлган қариндошларим кўп бўлса-да, негадир ботиниб шикоят қилолмасдим. Ғурур дерсиз балки. Аслида, “ёрдам беришни рад қилса, ҳолим бошқаларга ошкор бўлгани қолади” деган андиша мени бундан тўсарди. Болаларим олдида иложсиз аҳволда қолишнинг ўзи очликдан оғирроқ эди. Ўша куни тонгда катта қизим "Ойи, қўшнилардан сўрасақ-чи, ҳеч бўлмаса амакимизникига борсак-чи!?" деб туриб олди. Бир тарафдан болаларимга ичим ачиса, иккинчи тарафдан куняси "қўрқоқ" дея аталган андиша қургур тинчлик бермаслигини ўйлаб ҳаёлга толдим...
Қизимнинг “Ойи, бирор нарса қилинг!” дейиши мени ўзимга келтирди.
“Қизим, кел, яхшиси Аллоҳдан умидимизни узмай, бугун ҳам сабр қилайлик, ажрини ҳам иншаллоҳ шунга яраша беради. Ҳозир кимга ҳам борардик, шундоқ ҳам ҳолимиз ҳаммага аён-ку, истаганларида аллақачон хабар олгани ўзлари келишарди. Қўй, бандасига ялиниб обрўни туширгандан кўра, Ризқларнинг Эгасига ихлос билан илтижо қилайлик” дедим. Қизимга ҳам дуо қилишни буюрдим, сўнг ўзим “Аллоҳим, фазлинг билан бизларни бойит, Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил, банданга ишимизни туширма” деб дуолар қила бошладим... Қизим барибир болада, кўзи жиққа ёшга тўлиб “Қачон!? Қачон беради!?”–дерди, овозида зарда ва араз аралаш оҳангни сезиларди...
Уни овутиш учун “Беради, албатта беради, сен ишонсанг бас” дердим.
Ичимда “Болаларимни қийнадим, бу аҳволда исломдан кўнгилларини совутиб қўймасам эди, катталарнинг ҳам қабул қилиши қийин вазифани шуларга юкладим, бугун амакисига бормасам бўлмас” деб ўйлаб қолдим...
Пешиндан кейин қўнғироқ бўлиб қолди. Бир дугонам экан. “Опа, пастга туша оласизми, шошиб тургандим, ишим бор сизда” деди, ҳарчанд қистасам ҳам уйимга кирмади, пастга тушдим. “Опа, бозорга кетаётиб сизни ўйладим, анчадан бери ҳаёлимдан кетмайсиз, сизга атаганим бор эди, дастурҳон ёзиб эҳсон қилмоқчи эдим, барибир тўқлар келади-да эҳсонимга, ундан кўра шуни сизга берсам, дуо қилсангиз” деб қўлимга пул тутқазди...
Ўша куни бирин-кетин йўқлаб уйимга кўпчилик келди.
“Қизим, буёғига энди нима дейсан, уялиб қолмадингми, алдамабманми, Аллоҳдан сўрасанг берарканми?”-деб ҳазиллашиб қўйдим. Ўшал кун дастурхонимиз обод бўлди. Кўзимиз қувончдан кулса-да, кўнглимиз Холиққа йиғларди...
У кундан кейин бундай воқеъалар кўп бўлди...
Мактуб шундай битилди. Мен буни ҳар гапида “фий сабийлиллаҳ” деган шиорни кўтариб олган сахийлар, дастурхонининг атрофини бойлар тўлдирадиган зодагонларга “атрофингизга бир қараб қўйинг, саховатпешалар” деб, жуда-жуда етказгим келди...
Фотима Мустфо.
Салим АЙЮБИЙ оқга кўчирди.



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"ОЙИЖОН, ОВҚАТ БЕРМАЙСИЗМИ?"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать