СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ » Tengsiz Portal №1
» » СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ
loading...

СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ

admin | 0 комментариев | 99 просмотров
28
08
2020
СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ..  Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. 

Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ. 

(Хаётий турмушдан олиб ёзилган вокеа) 

Муалиф:Робиябегим Исроилбек кизи. 

5-6 Qism

Хаёт кизикда,уйнаб севганни БАХТ билан, Чиндан севганни АРМОН билан сийлар экан. Музаффар уша кечаси тикан устида ётгандай эрталабгача яхши умуман ухламасдан аганиб чикади ва эрталаб анча кеч уйгониб лаж бир холатда укишга боради.. Асал кейинги вактларда дадаси атайлаб уз мошинасини Музаффарга бериб иккалаларини бирга укишга бориб келишлари учун шароитлар яратиб берган булса хам хаммон кулок солмасдан троллейбусларда юришни канда килмасди.. Эрталабда Асални кетиб булганлигини сезган Музаффар мошинани минмасдан кучадан такси ушлаб укишга кетади,укишлари тугагунича Асални ёнига йуламади. У кечаси булган вокеани унита олмасдан юраги сикиларди. Музаффарни якин дусти ва курсдошларидан булган Самаркандлик Фуркат купдан бери унинг бу ахволда курмаганлиги учун саволга тутиб холи жонига куймасди.. Музаффар ичидаги сирларни хеч качон хеч кимга айтмас,ичимдан топрок йигит булганлиги учун хам ундан гап олиши жуда кийин булади.Фуркат бугун жияни булган киз Асални олдига бормаганлиги учун,уларни орасида ёмонрок нимадир борлигига бундан дусти Музаффар каттик изтироб чекаётганини хис килиб ёрдам бериб чалгитиш учун дарслари туганидан сунг, уни ёнидан жилмасдан утирарди. Музаффарни курсдошлари ичида купрок ёктирар кучли ва ота-онасиз тогалари ёрдамида булса хам бир узи хамма нарсага эришганлигини, танишганларида биринчи курсдан бери билар.узи хам етим усганлиги учун узига жуда якин оларди. --Фуркат иккинчи курс талабалари ичида танишларинг борми ?! ---Ха бор нима эди?!  --Менга иккинчи курсда укийдиган жияним Асални курсдоши Анвар дегани бор шу хакда менга маълумот керак ёрдам бера оласанми?! --Майли-ю бир шартим бор-да? - Айт нима килиш керак? - Мен олдин суриштириб хаммасини аниклагунимча сен аралашмайсан, агар шунга рози булсанг  деди.  Иккалари келишиб анча вактгача сухбатлашишади Фуркат оз-моз тушунгандай булади,Музаффар Асалга кариндош булибгина колмасдан дустининг юрагида уша кизга нисбатан бошкачарок туйгулар борлигини.. Анвар булса уша тунги вокеадан кейин, Асал билан  бошкачарок муомилада булар,хар томонлама узини курсатиб кизни кунглини топиш йулларни киларди. Сиз азиз укувчимга севишганлар уртасидаги майда чуйда икир чикирларигача бир неча кисим килиб чузиб ёзиб утирмасдан кискачарок вокеаларни энг кизикарлирок жойларини ёзишга харакат киламан. Анвар дам олиш кунлари Асални ялиниб зурга кундириб шахрнинг сулим жойидагилардан бири булган Комсомольский дам олиш богига таклиф этади.. Йигитнинг хадеб ялиниб оркасидан колмасдан юришлари жуда хам мухим гапим бор узинга айтадиган деб айтавергани учун Асал боришга суз беради.  Бундан хурсанд булиб боши осмонга етган  Анвар тайёргарлик куриб кизга кунглидаги хамма гапларини айтишга карор килади. **** Дам олиш кунлари Асал уйдагиларига дугоналаримникида утирамиз деб,ёлгон гапириб Анвар тайинлаган боккга боради ва у билан учрашади. --Асал биласанми олдинлари уйнаб факат хавасга кизлар билан юрганман  сендан беркитмайман купини алдаганман жуда хам безори булганман.. Хозирда сени учратганимдан кейин,эса умуман узимни бошкача хис кила бошладим,буни сенга кандай тушунтиришни билмайман хам сен мени кузларимга карасанг юрагим харпикиб кетади,агар сен ёнимда булсанг вакт кандай утганини хам сезмайман,хамма нарсани унитиб узимни эркин хис киламан тугрироги сени кандай килиб ёктириб севиб колганимни билмайман. Асалим яхшиям хаётда сени борлигинг сени севаман, севаман,сен меникисан,хеч кимга бермайман хеч качон мени ташлаб кетмайсанми деб,Асални куларини ушлаб куп айтар чиндан севиб колганлигини тан олиб айтарди. Асалга шундай сузларни гапирардики унинг гапларига ишонмасдан севгисини рад килишга ундан юз угириб кетишга имкони йук ва кучсиз эди.Кизбола кулоги билан севади деганлари балким шудир Асал хам хар куни узи ёктирган инсонидан бундай ширин ва чиройли сузларни эштавериб бутунлай севиб колади,кузлари факат Анварни курар ширин орзулари хаёллари ичида парвоз килиб яшарди. Анварни олдингидай кечалари дайдиб юришлари ва ичишлари дорининг хуморисида кийналиб уйдагиларни кийнашлари йуколиб бошка инсонга айлана бошлаши,онасини назаридан четда колмайди. Узининг шипионларини углини оркасидан ёлаб укишда бир одийрок оиладан чикан кизни севиб колганини уша киз билан,кун буйи укишда ва дам олишда хам вактини бирга утказишини билиб олади. Анварни отасига бу хабарни огизмай томизмай айтиб фикрини билмокчи булади.Отаси амалдор бойвуча инсонлардан булганлиги учун,хотинига буни куркадиган жойи йук,одий оила кизи булса нима килибди.уйланармиди унга, нима углимизни билмайсанми кизлар билан биринчи марта юрибди эканми.. Юрса юрар менга уни соглиги ва тинчлиги керак,колгани кизиктирмайди, кайтанга яхши томонга узгарганига сен хурсанд булишинг керак хавотир олмасдан деб уришиб беради. Эрининг бепарво айтган гапларидан кейин, ховотири босилиб Анварни бошка кузатмасдан уз холига куяди. Музаффарга суз берган Фуркат узининг таниш билишлари ва иккинчи курсда укйидиган холавачаси оркали Анвар тугрисида куп нарсаларни суриштириб билиб олади ва Музаффарга айтиб беради. Музаффар имкон топиб Асалга Анвар хакида билганларини гапириб, шахарнинг фалончи фалончиев деган катта амалдорни угли эканини ва бир неча йил олдин дори эъстемол килиб юришлари олдин унинг хаётида нималар содир булгани айтади. Асал булса дори эъстемол килишини айтмаган менга хеч хам ухшамайди унакага, аммо кизлар билан куп юргани ва алдаганини гапириб берган.Бунчалик амалдор катта инсони фарзанди эканлигини билмаган эдим,лекин биз бир-биримизни севамиз деди. Музаффарни бир оз жахли чикиб сенга оиламизга муносиб йигит эмас, у сени уйнатиб юрибди ишонма хозирдан аклигни йигиб олмасанг тогам эштсалар узинга кийин булади деди. --Нималар деябсиз унинг оиласини фарки нима менга ким булишидан Анвар яхши йигит,узи икрор булди умрида биринчи марта мени севиб колаганлигини тан олди. Нима сиз менга каршимисиз,дадамга айтасизми?! Сиз мени акам урнида акам.дустимсиз сиздан буни кутмаган эдим рахмат?!Бировларни оркасидан жосуслик килиб гап ковлаштириб юриш сизга хеч хам ярашмайди деди. --Асал мени тугри тушунгин жосуслик килмадим муносибатларигни куриб кандай инсон билан севишиб юрганигни билиб олгин деб,хавотир булиб мажбур булдим ахиииир. Музаффар узининг айбсиз айбдор булиб колиётганлигидан сикилиб кетиб,айтганига пушаймон булади. -- Хоб майли билдим хали узидан хам сурайман,купам асабийлашиб хавотир олманг,кичкина кизча эмасман узимни хам аклим бор деб,жахл килиб хонасига кириб кетади эшикни тараклатиб беркитиб. Асалдан бундай муомилани кутмаган Музаффарни юраги огриб бу олмада мехр ва мухаббат,хаётида бошка учрамаслигини Асални бир умурга ёкотиб булганлигини сезиб каттик сикилади. МЕХР. Мехри йукдан билмай мехр сурабман кунгилнинг конига куксим безибман  Мен мехрга ташна булиб бир гадо мехри йукдан билмай мехр сурабман.. Ох тошга гул экдим чаманлар кутдим,нафис гул калбимни оташга тутдим Унга рохат тилаб сароблар ютдим, мехри йукдан билмай мехр сурабман Хаста дил бунча хам мени кийнайди, кушмикан куксимда юрак сигмайди Бир сурок уртанган багрим тиглайди,нечун мехри йукдан мехр сурабман Ундан сурамадим бойлик мол дунё, керак эмас ойу юлдузли само Кунглимни укситдим килиб бир хато, мехри йукдан билмай мехр сурабман...
Хаётда бундай холатлар жуда куп кимгадир борингизни борлигингизни бермокчи булсангиз,аммо у бошка бировни севиб унга багишлайди узини..Бу куп инсонлар хаётида булиб утган,бу такдир Худони буюргани бундан асло хафа булиш керак эмас,аммо хикоямиз кахрамони Музаффар бу холатга хеч куника олмасдан каттик азоб чекар.. Хаётида ягона узига якин олиб урганиб колган, ёшлигидан орзу умид килиб келган нарсасини бирдан кимдир олиб куйиши,бошкасини севиб ундан юз угириши ёмон таъсир килади. Хар куни уларни бирга куриш унинг учун катта азоб эди,уйлаб уйига ета олмас,узининг калбидаги мухаббатини айта олмас,айтишга тогаси ва буви буваларидан хижолат киларди.Улар хеч качон уни тушунмасликларини,берган тузларига тупуриш деб тушунишларини истамас,хар доим бувиси билан келинойиси яне Асални онаси унга киз кидириб муносиб келин излаб юрганларини эшитган эди. Икки дунёда унга Асални олиб бермасликларини ва бу севгиси уни юрагини куп огритишини улар билиб колишмасликларини  хохларди. Асал билан ёшлигидан то шу вактгача бирга тушган суратларини кулига олиб мумкин булмаган айта олмайдиган пинхона мухаббатига юраги йигларди...  Хаёт  аччик булса айбдор сиз эмас.. Майли омад бугун кулмаса кулмас.. Магрур  бошингиз  эгманг  сира  хам.. Куйинг  уша  сизни  севмаса  севмас.. Ут  куйинг  куйдиринг  суратларини.. Сиздайин  ошикни  билмаса билмас.. Унга  бахтли  булиб  курсатиб куйинг.. Уйламанг  у  сизни  севмаса  севмас Сиз бахтсиз эмассиз уни йук этиб.. У  хам  бир кизда   кукдаги  оймас.. Унга севиб севилмокни ургатиб куйинг, Майли у  сизни СЕВМАСА СЕВМАС..! Асалга борган сари богланиб чиндан севиб колган Анвар узини бу йулдан тухтата олмаслигини сезиб унга турмуш куришларини таклиф этади. Асал эса хали жуда эрта иккинчи курсни тугатганини яна 3-йил укишлари борлигини,иккалалари хам хали талаба эканликларини гапириб рад этади...  Анвар эштишни хохламас бирга укиймиз укишимизни иккаламиз хам сиртки булимга утказамиз?!Иккаламиз бахтимиз ва мухаббатимиз учун ишга кириб ишлайман,биргаликда бир оила булиб яшаймиз?! Сени хаммадан хам бахтли киламан,курасан гузал кузларигни хар доим менга мухаббат билан бокиб туришини,хеч нарсага мухтож булишигни хохлайман суз бераман биз бахтли буламиз деб айтади. Асални рад этаверишига хафа булиб сен менга ишонмайсанми?!Севишинг ёлгонми кузларимга караб айт?!Хар куни ёнимда булишигни ёнимда бирга булишгни хар кунимни,хар соатини сониясини сен билан бирга утишини хохлайман деб туриб олади. Асал хайрон эди,чунки бунчалик киска муддат ичида хали турмушга чикишни хаёлига хам келтирмагани,бу хакда уйлаб курмагани учун тайинли жавоб айтолмасдан кийин ахволда колади. Анвар булса бирга турмуш куришларини гапириб хар куни кистайверар,агар розилик берса уйдагиларига айтишини, совчи жунатишини ёзги дам олиш ойларида туй килишларини айтарди. Асал рад этса Анварни оркасидан пайт пойлаб юрган,унга ошик кизлар куплигини бошкаси илинтиришини сезиб уни ёкотишдан куркиб розилик беради. Анвар хурсандлигидан уша куни уйларига учиб боради ва онасига Асал билан турмуш курмокчи булганликларини гапириб беради. Аммо онаси каршилик килиб ундай кизни хеч качон келин килмаслигини оиласи тугри келмаслигини,дадасини уртогини кизини,оилалари якин узларига мос келин танлаб куйганлигини айтади. Кечкурун отаси келганида хам онаси шу муамони кутариб уйларида катта жанжал кила бошлайди,хаётигни остун -устин килиб нима киласан хали укишинг бор деб. Анвар:- мен Асалга уйланаман хохласангиз хам хохламасангиз хам уни севаман  агар тускинлик килсаларингиз,уйдан кетаман,усиз яшолмайман нега тушунмайсизлар?!  --Углим у кизни унутишинга ёрдам бераман,хали ундан хам гузал кизни учратиб севиб коласан,ёшсан тушунмаябсан?! У киз сенга муносиб эмас,севги мухаббат уткинчи нарса узигни узинг хароб килма,мен онагман сени бахтигни уйлаб гапириябман мени ажалимдан беш кун олдин улдирма бошка гапирма деди. Анвар ота-онасини кундира олмасдан аламини ичкиликдан олиб яна кечалари дайдиб ича бошлади,укишга хам бормасдан кундузи ухлаб ётарди. Углини айтганини килмаса дорига утиришини сезиб отаси онасига совчилика боришини тайинлаб узи хам бирга боришини айтади... --Нималар деябсиз,онасини жони чикиб йук мен узимиздан паст оила билан куда андалик килмайман,,кариндош уругларимиз,хамма дусту душманларимиз олдида у кизни келин килиб уйимизга олиб келмайман?! --Э булди кил мен углимиз Анварни ёкотишни истамайман,чидашга мажбурмиз майли нима булса булар айтган кизини олиб берамиз?! У бири бир битта хотинга каноат килиб яшаб кетмайди буни биласан узинг?! Эртами кеч барибир ажрашиб кетади,ундан кейин хохлаган ва талаган оиланг билан куда булиб билганигни киласан... Эрининг важохатидан ва гапларидан кейин,озгина озини босиб олган Анварнинг онаси,уйлаб куриб углининг хар доим килиб юрадиган килигларини эслаб шахдидан тушади ва тиллаларга бурканиб энг кимат кийимларини кийиб совчилика тайёрлана бошлади. Асалларни уйларига шахарнинг энг обрули номи чикан амалдорларидан булган бой хонадонга сураб совчи булиб келишлари,кизларини розилиги кунгли борлиги хаммаларини шошириб куяди.. Робиябегим шахсий ижоди. .(давоми бор)



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать