» » БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ
loading...

БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ

admin | 0 комментариев | 107 просмотров
29
10
2020
БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ


Туркиянинг Шом чегарасига яқин бир шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзидан дув- дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзида дунёнинг асл сийрати, алам ва охират сўроқлари жам бўлган эди гўё...
Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада фарзанди нима сабабдан бу холга тушганини билиш истагида савол бердим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.
Айтишича қизча аввал жуда шўх бўлган.
-Қишлогимиз вайронага айланган бўлсада омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамасди.
Бир куни болалар ўйнаб вайрон бўлган ховлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизим омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетган.
Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан...
-Ҳаётику сақлаб қолинди, -деди она фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, яратганга илтижо қилади:
-Аллохим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!
Унинг қолган гапларини эшита олмадим.
...Кўз ўнгимда Фарғонадаги боғимизда шоҳлари ерга эгилган дарахтлардан истаганча шафтолихўрлик қилаётган болаларим намоён бўлди. Бекзодамнинг оёқларига қадар оқиб тушгувчи шира гўё менинг кўзларимдан оқаётгандай ўпкам тўлиб- тўлиб йиғлардим....
Бизда бир дона шафтоли қанча туришини билмадиму, чексиз боглари снаряд ва миналарсиз, мевалари тўкин Ватанимни жудаям соғиниб кетдим.

Муаззам Иброҳимова



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"БИР ДОНА ШАФТОЛИ БАҲОСИ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать