» » ҚАФАСДАГИ ҚУШЧА
loading...

ҚАФАСДАГИ ҚУШЧА

admin | 0 комментариев | 111 просмотров
29
10
2020
ҚАФАСДАГИ ҚУШЧА
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

loading...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

ҚАФАСДАГИ ҚУШЧА


Бир қушча умрининг кўп қисмини қафасда ўтказибди. У баъзан қафаснинг ингичка чивиқлари оша деразадан дарахтлар ва ям-яшил ўтлоқзорни кўраркан. Табиат қўйнида ўзи каби қанотли жониворларнинг эркин ва яйраб юрганини кўриб, ажабланаркан: «Ахир офтоб уларни куйдириб, азоб бермайдими, шамол қанотларини қайириб, парвоз қилишига тўсқинлик қилмайдими? Бечоралар ердан чивин, қурт-қумурсқа териб, қоринларини тўйдиришса керак?»  Қушча мана шулар ҳақида ўйлаганида, юраги тез-тез уриб кетар экан. У юқорироқ кўтариб қўйилган харичада қўнган кўйи чуқур нафас олиб, ўзича парвозга чоғланаркан. Баъзан ташқаридаги қушлардан бири-иккитаси учиб келиб, дераза токчасига қўниб, қафасадаги қанотдошига қараб, ачинар, бу ҳаётга қандай чидаш мумкин, деб ўзларича ғам ютишарди. Бундан қафасдаги қушча жуда ҳам ғамгин тортиб, ўзини бахтсиз ҳис қиларди. Бу пайтда у бошини эгиб, тумшуғини тўшига қадар қадаб олар,  ҳамма вақт идишчаси тўла турадиган дону хўрак ҳам, суву шарбат ҳам кўзига кўринмас эди.
Бир куни қушчанинг эгаси у сақланаётган қафас дарчасини очиқ қолдирди. Қанотли митти жонивор харракчада қўнган кўйи очиқ дарчадан ташқарига қаради. У ўзига тамоман бегона қушларнинг озодликда яйраб-яшнаётганини, дарахт шохидан шохига учиб қўнишаётганини, офтобда товланишаётганин, эсаётган шамол парларини тўзғиётганини кўриб, тўлқинланиб кетди. Қушча яна шунга ишонч ҳосил қилди: дераза қанотлари ҳам ёзилган - ташқарига йўл бор. Шу тоб унинг юраги тез уриб кетди. У тезроқ бир қарорга келишни ўйлади. Бироқ мана шу тўрт тарафи ёпиқ, қору ёмғирдан пана уйчаси, ҳамма вақт тайёр дону дун, сувдан ҳам кечиш қийин эди. У узоқ вақт ўйланиб, бир қарорга келолмай, қийналди. Шом қоронғуси тушганда эса уй эгаси келиб, қафас дарчасини ҳам, деразани ҳам ёпиб қўйди. Атрофда ва хонада ваҳимали қоронғулик ёйилгачгина қушча ҳақиқатни англаб етди: «Ўз қанотдошларинг бағрида яшашга нима етсин?»



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"ҚАФАСДАГИ ҚУШЧА"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать