Ватан химояси шараф

loading...
Ватан химояси шараф.

Шу ватан момо ер шукр бизники.
Сувлари, тупроги угил кизники.
Саждага эгилган хар бир тизники.
Узбек углони кам булмас хеч качон.
Ватан химояси буюк шараф-шон.

Сиз борсиз юрибмиз, бехадик магрур.
Туй-у, байрамларда кувониб масрур.
Шижоатингиздан калбларда гурур.
Бошимиз устида мусаффо осмон.
Ватан химояси буюк шараф-шон.

Кайвони момолар шукури тилда.
Шодлик каршилайди хар бир манзилда.
Фахр туйгулари гуллар кунгилда.
Хавас билан бокиб турибди жахон.
Ватан химояси буюк шараф-шон.

Бургутдек магрурсиз, лочиндек зийрак.
Огишмай хизматда турасиз сергак.
Сиздек мард углонлар юрт учун керак.
Етуксиз,  билимдон, абжирсиз чаккон.
Ватан химояси буюк шараф-шон.

Жоним фидо юртга- бу шиорингиз.
Хеч бир кас енголмас шахд-у, орингиз.
Миллат ифтихори- бахтдир борингиз.
Хар не синовларга куксингиз калкон.
Ватан химояси буюк шараф-шон.

Дилобар Уролова ижодидан