«СВЕТ ЎЧДИМИ ЯНА» » Tengsiz Portal №1
» » «СВЕТ ЎЧДИМИ ЯНА»

«СВЕТ ЎЧДИМИ ЯНА»

admin | 0 комментариев | 421 просмотров
24
01
2020
«СВЕТ ЎЧДИМИ ЯНА»
0 голосов

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

«СВЕТ ЎЧДИМИ ЯНА»

Яқинлашиб қиш фасли,
Кунлар совуди мана,
Шахардан уйга қайтсам,
Свет ўчдими яна?

Электрдан қарзим йўқ,
МИБ чилардан кўнглим тўқ,
Хаммаси зўр лек тўк йўқ,
Свет ўчдими яна?

Ўчадия соатлаб,
Шомда тунда эрталаб,
Движокга кўп талаб,
Свет ўчдими яна?

Ўчарди ора-сора,
Кўп ўчяпти тобора,
Шам ёқамиз на чора,
Свет ўчдими яна?

Кўраётган эдим футбол,
Хали бўлмаганди гол,
Кайфият хам бўлди нол,
Свет ўчдими яна?

Кўйлак ёқаси ғижим,
Дазмол бўлмади шимим,
Қишлоқга қайтган куним,
Свет ўчдими яна?

Телефоним ўчяпти,
Зарядкам тугаяпти,
Ўзи нима бўляпти?
Свет ўчдими яна?

Шеърим тугатган онда,
Ой порлайди осмонда,
Нега бизлар томонда,
Свет ўчдими яна!

Хазил бироз сўзларим,
Свет бор биз томонда,
Ранжиманг эй дўстларим,
Ўчади хар-хар онда!

Абдумуталиб Эргашалиев


QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"«СВЕТ ЎЧДИМИ ЯНА»"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать