Бир эру-xотин бўлиб тез-тез жанжаллашиб қолишар экан. Эр:
- "Бир гапдан қолсанг ўласанми? Эр ўрнида кўриб бош эгмайсане." - дебди. Хотин эса:
- "Ҳо нега энди? Куни билан бир оғиз ширин сўзингизни, эътиборингизни мандан қизғонасиз" - дебди.
- "Ўзинг доим захарингни сочаверсанг, қандай яхши гапирай. Айб ўзингда" - дебди. Можаролари тугамабди. Буларни бақир чақирини эшитган бир қўшниси келиб:
"Фалон жойда яхши донишманд бор. Ўшанга учрашинглар. У муаммоларингни хал қилади ", - деб маслахат берибди.
Эр-хотин ўша донишмандни олдига боришибди. Донишманд олдин эрни, кейин хотинни гапларини тинглабдида, икковига ҳам икки варақдан оқ қоғоз берибди ва дебдики: "Муаммоларингни ҳал қиламан , фақат шу қоғозга бир-бириларингни камчиликларингни ёзинглар"