Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади.
Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…
Кадимда бир бир савдогар бор экан. Унинг ақлли, ҳуснда танҳо аёли бир чиройли ўғил туғиб беради. Ўғли 16 ёшга етганда аёл дунёдан ўтади. Савдогар кунлардан бир куни Макка шаҳрига ҳажга кетади ва қайтишида бир араб қизини олиб келади ҳамда унга уйланади. Араб қизи ҳам ниҳоятда сулув экан.
Хаёт кизикда,уйнаб севганни БАХТ билан, Чиндан севганни АРМОН билан сийлар экан. Музаффар уша кечаси тикан устида ётгандай эрталабгача яхши умуман ухламасдан аганиб чикади ва эрталаб анча кеч уйгониб лаж бир холатда укишга боради.. Асал кейинги вактларда дадаси атайлаб уз мошинасини Музаффарга бериб иккалаларини бирга укишга бориб келишлари учун
Бир куни шомдан кейин кўчада тоза ҳавода сайр қилиб юриб, маҳалладош йигит билан танишиб қолдим. Мириқиб суҳбатлашдик. Орадан бир неча кун ўтиб, яна учрашганимизда у қувончини яширолмай деди: – Отахон, яқинда уйланмоқчиман! – Яхши, табриклайман! – дедим ва сўрадим: – Бўлғуси келиннинг исми ким? – Гулчеҳра.
Тақдирнинг тақозоси ила турмуш ўртоғим билан йўлларимиз айро тушиб, беш нафар вояга етмаган норасийдаларим билан турмуш сўқмоқларида ёлғиз қолдим... Фарзандларим ёш бўлгани, ва олдин ҳеч қаерда ишламаганим учун рўзғор юритишда қийналдим. Топган ишларим вақтинча бўлиб кўпга бормас, яна иш қидиришимга тўғри келар, бу ҳол менга тинчлик бермасди. Қиш кунларининг бирида...
Расулжон онаси топган қизни кўргани чиқди.Қизнинг йўлини кутиб ҳаяжонланди. Ва ниҳоят эрта-индин унга умр йўлдоши бўлиши керак бўлган қиз кўринди. Нигоҳлар тўқнашди. Йигит қизнинг чиройли кулиб турган кўзларига боқди-ю, ичига бир совуқ титроқ югурди.
Зулайҳо гарчи сўнгги пайтларда ўзи билан аёвсиз курашаётган бўлса-да, аммо бугун ҳам ўзини одатдагидек тутди. Қайсар, мағрур ва сирли. Клавиатура устида у ёқдан-бу ёққа ғизиллаётган бармоқлари мониторга дилидагиларни эмас, тилидагиларни тера бошлади.
Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди.
1980 йиллар. Бир йигит Ленинград Давлат Университетининг Мехмат факультетини битириб аспирантурага топширади. Ўша вақтларда аспирантларга бериладиган стипендия миқдори — 100 рубл эди. Киров номли заводдаги оддий чилангар ёки токарнинг оладиган ойлиги эса аспирантнинг стипендиясидан бир неча баробар ортиқ эди