КЕЧИРИНГ ОНА

loading...

КЕЧИРИНГ ОНА...

Кеча сизни ранжитдим она,
Тунда мени «йиғлатди» нафрат.
Ухлолмадим, ақлим сарсона -
Она мени - кечиринг фақат...

Ноҳақ эдим -
«балки» ҳақ эдим.
Ўша онда мен «карахт» эдим.
Ўшқирдимми ?
Мен нима дедим ?
«Шоир бўлиб пушаймон едим».

Яхши эдим - болалигимда,
Тиззангизга - ухлаб қолардим.
Қилар эдим - юмушингизни,
Қўлларингиз - ўпиб олардим...

Юзингизни - силаб тўймасдим,
Сўзингизни - ўйлаб қўймасдим.
Она дердим -
Онажон дердим,
Бир лаҳза ҳам йироқ бўлмасдим...

Шеър чорласа,
ўзим билмайман.
Жавоб қилган,
Сўзим билмайман.
Жон онажон - кечиринг фақат,
«Энди шеърга парво қилмайман».

Шеър деганда - ғазаб бор экан,
Шеър деганда - бор экан қаҳр.
Мен шўрликка - туйғу йўқ экан,
Мен шўрликка - йўқ экан меҳр !..

Ҳовлидаги бурчак хонанинг,
...Эшиклари маҳзун ёпилди.
Бор меҳримни қуршаган шеърлар,
Олов бўлди «печда» ёқилди.

Бу тун жуда узоқ чўзилди,
Тонг отгунча уйқум бузилди.
Тунда мени «йиғлатди» нафрат,
Жон онажон кечиринг фақат...

©Абдувоҳид Сувонов