ҚАЙНОНА....

loading...

ҚАЙНОНА....


Сарвар эрталабда машинасини миниб чикиб кетаётган эди.
Хали ёруг тушиб улгурмаганди. Куча бошида эндигина икки ой олдин туйи булган синглиси Севинч йиглаб келаётганини курди
. Хайрат билан уни ёнига тухтади. Севинч узи ёктириб кушни махаллага келин булганди.
- Нима килиб юрибсан бемахалда? Сарвар синглисига савол берди.
- Куёвингиз хафа килди. Энди у уйга бормайман.
Севинч акасини кучоклаб каттикрок йигларди.
Кушнилар курмасин учун тезрок машинага синглисини утказди.
Севинчни келинлик уйига йул олишди.
Севинч тускинлик килди.
Келишса дарвоза олдида кайнонаси турибди. Сарвар куда холасига салом берди.
Узр суради.
- Хечкиси йук углим. Бу даврда шунака инжик булади келинлар.
Уни мен туфайли укангиз тергаганди. Сабабини билмай каттик гапирибди.
Кеча ошхонадан синглингиз укдай учиб чикди. Билдимки у хомиладор. Узи хам билмайди. Текширтириб кейин билдираман дегандим хаммага. Мен ошхонага кириб овкатни килдим. Севинчхонни бошка ишга буюрдим. Укангиз келиб колиб урушди. Нега онам овкат киляпти деб.
Шунга аразлабдиларда. Бошкоронги одам шундай инжик б.б колади.
Севинч ялт этиб кайнонасига каради.
Сарвар янгиликни эшитиб хурсанд булди.
Бир пайт куёв булмиш хижолат б.б чикиб колди. Сарвар куёви билан кучоклашиб куришишди.
Куёв бола хижолатда эди.
Сарвар вазиятни юмшатди.
- Онамни кон босимлари ошганди шунга дорихонага кетаётгандим. Севинч бу махалда эшик шипиришини тахмин килиб шу ердан юрдим. Мени куриб синглим йиглаб юборса денг.
Майли утинглар бизникига. Бир ош килиб мехмон киламан.
Тушдан сунг Севинч кайнонаси билан хурсанд холда ота уйига кириб келди. Эрталабки араздан дарак хам йук эди.