САВОБ ИШЛАР ДОИМ МУКОФОТЛАНАДИ... (воқийлик асосида ёзилди)

loading...

САВОБ ИШЛАР ДОИМ МУКОФОТЛАНАДИ...
(воқийлик асосида ёзилди)


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳаётда кўп воқеалар, сиз кутмаган воқеалар бўлиб турар экан. Бунга яна  битта  ҳозирги сизларга ҳавола қиладиган воқеа мисол бўла олади.
-- Турмуш  ўртоғим олти ой омборхона  мудири  бўлиб ишлади.- дея гап бошлади бир опамиз. Кутилмаганди  камомат, ревизия бошланди. Тўғриси турмуш ўртоғим омборхона мудири бўлиб ишлаганида ҳам доимгидек оддий маошига ҳаёт кечирардик. Камомат чиққанига икковимиз ҳам ҳайрон  қолдик. Ўзиям анчагина катта эди камомат. Турмуш ўртоғимни директори эса бунга унчалик ҳам ҳайрон  бўлмади ва оддий ҳол дея, ҳеч қандай идорага арз қилмаслигини ва фақат иш давомида маошидан тулашини айтди. Биз шундай ҳам ҳайрон эдик ва бошлиғининг бу гапларидан кейин  бизда шубҳа пайдо  бўлди. Бу гаплардан  қолган ходимлар ҳам хабар топишиб ҳайрон  қолишди. Чунки  ҳамма ходимлар турмуш  ўртоғимни ҳалол инсонлигини билишарди.Бироз вақт ўтгач турмуш ўртоғимни бошлиғи камомат ёпилганлиги, баъзи инсонлар бу ишни ёпишда кўмаклашганлигини айтиб қолди. Товба... биз учун бу гаплар худди ҳақорат каби эди. Уни устига турмуш  ўртоғим  бир неча йил деярли текинга ишлаб бериши ҳам керак эди. Агар ҳақиқатни қидира бошласанг қамоқ жазоси олишимиз аниқ, чунки директордан ҳам юқорида  унинг куёви ишлардида. Қайси томонга фойдали қарор чиқариш ахмоқ одамга ҳам маълумку.
Хуллас турмуш  ўртоғимни шу корхонада бошқа вазифага ишга ўтқазишди. Биз уйда оилавий маслаҳатлашиб шундай қарорга келдик. Тезроқ қарздан қутилишимиз учун турмуш ўртоғимни то қарзимиз(албатта биз емаган) ёпилгунча маошини олмаслигимиз учун ариза ёзиб бердик. Қийналсак ҳам уч йил қарзимиз чўзилгандан кўра, ўн етти ойда қутилганимиз яхшироқ эди.Мени иш ҳаққим эса жуда ҳам кам эди, комунал тўловлар, рўзғорга зўрға етар хуллас  очдан ўлиб қолмасдик. Мен иккинчи иш бўлса ҳам бажонидил ишлашга ҳам рози эдим. Ўғилчам кўп бетоб бўлиб қоларди. Яхшиям шу пайтда биттагина эди. Мана деярли бир йилдан бери шу аснода ҳаёт кечирардик.
Кунлардан бир куни ўғилчамни боғчасидан олиб уйга қайтаётгандик. Ўғлим ҳеч қачон инжиқлик қилмасди, лекин худди шу пайт кўз ёш қилиб ;
-- Ойижонн... менга музқаймоқ  олиб беринг! Ҳамма болаларга ойилари музқаймоқ  олиб беришади, лекин сиз ҳеч қачон олиб бермайсиз.- деди.
Вазиятимизни, ҳозирги шароитимизни унга тушунтиришга ҳаракат қилардим, аммо  тўрт ёшли болага мени тушунтиришим бефойда эди. Шу пайт автобус бекатида турган йўловчилар орасидан кекса бир онахон қўлида катта бозор сумкаси билан  биз томонга чиқиб келдида менга деди;
-- Қизим ...кечирасиз, менга қўлимдаги сўмкамни олиб боришга ёрдам беролмайсизми?Буни эвазига ўғилчангиз учун  музқаймоққа пул берардим. - деди.
-- Ойижон, илтимос.. - дея қўлимдан тортиб мени шу ишни қилишимга ундарди.
Хўп дея Онахонга ёрдам бердим. Уйи унчалик узоқ эмас экан. Мени йўқ  дейишимга қарамасдан ўғилчамни қўлига музқаймоқ  учун  Онахон  пул тутқазди ва яна ёрдам учун  миннатдорчилик билдириб ;
-- Савоб ишлар ҳеч қачон мукофотсиз қолмайди шуни унутманг!- деди.
Ўғлимга музқаймоқ  олиб бердимда, кейин йўлни нариги томонига ўтиш учун  светафорни яшил чироғини кутиб турдик. Тўсатдан оёғимни остига қарасам учта 50 000 талик ётганига кўзим тушди. Атрофда ҳеч ким йўқ эди. Демак кимдир бехосдан тушириб қолдирибдида дея пулни олдим. Шундан бери кимгадир кўча куйда ёрдам берсам пул топиб оладиган бўлдим. Негадир одамлар кўп бўлса ҳам улар пайқашмайдию мен топиб оламан.
Бу билан нима демоқчиман, оддий савоб иш қилиб яхши жавоб олган қайдаю, ўз манфаати учун ҳар хил тўҳматлар қилиб қарғиш олган қайда. Азизлар унутмайлик Аллох  ҳар бир ишимизни кўриб турибди. Ёзиш биздан хулоса чиқариш эса ҳар бир бандани ўзига ҳавола деб ҳар доимгидек....
КРИК ДУШИ / ШУХРАТ