МУСОФИРЧИЛИКДА ОНАМНИ ЙУКОТДИМ .. (Укинг мулохаза килинг)

loading...

МУСОФИРЧИЛИКДА ОНАМНИ  ЙУКОТДИМ ..

(Укинг мулохаза килинг)


Личкамга  келган мактуб  рухсатлари билан, гурухларимизга бугун киритдим бир ойдан бери вакт топа олмадим, чунки  хаттолари жуда куплиги учун, тугрилаб жойига куйиб ижодимдан кушиб энди киритдим.
Хозирда хар бир инсонлар узга юртларда мусофирчиликда азоб билан,  кийналиб рузгор тирикчилик деб, узининг якин инсонларини йукотиб армонда алам билан юрганлари хеч бирларимизга сир эмасдир. Шундай  инсонлардан бири узининг юрак дардларини менга ёзган ва бирга ижод килиб сизларга еткизишимни сураган бир укамни мактублари ....
Смс Асалому алайкум хурматли Робиябегим опа бугунги кунларда   юрагимдаги дардларим хеч каерга сигмай колди, кийналиб кетдим бу  хаётнинг шавкатсизлигидан, сизга ёзгим ва дардлашгим келди. Онамни бир умурга ёкотганимдан кейин, хаётим мазмунсиз, топган молу-давлатим  хам татимайдиган булиб колди. Якинда синглимни турмушга чикардим, онамни урниилари билиниб то туй тугагунча кузимдаги ёшларимни бошкаларга, яне сингилларимга хам сездирмай курсатмасдан зурга чидаб юрдим. Катта синглимга фотиха берганимда укриб юбормаслик учун, узимни амаллаб кузларимда тинимсиз ёшлар билан, кузатиб колдим.
Шу кунларда уйда узимни ёлгиз хис киламан,гуё онамсиз хаётим коронгу  тунга  ухшаб колган, агар кенжатой синглим булмаганида бу жимжит уй  мени адои тамом киларди. Якинда хайит келса онамга йил берамиз билмайман кандай яшаб юрганимни, камбагалчилик ва йукчилик мажбур этмаганида,балким онамни вактида холидан хабар олиб. мусофир юртларда юрмасдан узим даволатиб олармидим. Россияларда ишлаб ишим унча ухшамади, чунки топган пулларим хали хужат килишга, хали еб ичиш ижарага тулашга мажбур булиб уйга озгина жунатган пулларим  хеч нарса булмасди. Отам касалликдан ёшлигимизда вафот этиб кетган эдилар, оилада иккта синглим ва мени онам рахматли бир узлари кийналиб булса хам,мехнат килиб вояга еткизганлар. Мен оилада озгина каттарок ва аклимни таниганрок булганлигим учун онамга  имкон кадар ёрдамлашиб, мактабдан сунг, бозорда аравакашлик килиб пул ишлаб олиб келардим. Мактабни битириб хунар урганардим ва бозорда юк ташиб хам ишлардим. кейинги вактларда Россияларда ишлаш кийинлашиб колганлиги боис, танишлар билан гаплашиб Кореяга хужатларимни бир уртогимни отаси ёрдами билан, тугрилатиб контракт билан ишга кетдим. Менга ёрдам берган ошнамни отаси катта пул билан тугрилаб,бир йиллик  мехнатим пули устидан  келишган эдик. У ерда ишларим яхши булиб, телефонлашиб онам ва синглим билан гаплашиб топган пулларимни жунатиб турардим. Онам рахматли ушанда  яхшиям сени акилсизрок  вактимда тукан эканман углим,уйларни тузатдим  юборган пулларинга. сингилларинга  сеплар килдим. Сендан мингдан минг розиман  болам, энди кунглим тук отанг  урнига бош булиб сингилларинга узинг фотиха берасан туйларида, бир-бирларинга мехрибон булинглар  деб, куп  телефонда тайинлардилар. Нега хадеб шундай  дейсиз, мени сиздан бошка суянчигим  ва мехрибоним йук, сизга  ишониб сиз учун яшаб юрибман, узингиз хаммамизни туйимизда  отам  уррнига хам бош булиб фотиха берасиз деб айтардим. Орадан 4- йил утиб мен жуда кундан кунга хурсанд яшардим, бир йиллик иш хакимни бериб ошнамни отасидан кутулдим.. Ишлаган пулларим  бемалол  яшаб бирон бизнес иш бошлашимга етиб ортади, эндиликда яна бир йилни амаллаб ишлаб тугатсам онажоним ва сингилларим дидорига етишаман. Бундан кейин бошка хеч каерга бормасдан бирга яшаймиз деб уйлардим. Онамни, сингларимни, ватанимни, ошналаримни  жуда хам  каттик согинган эдим. Уша вактларда онам рахматли упкалари касаланиб юрганини биздан беркитиб яшайверган эканлар, тинимсиз мехнатлар уз кучини курсатиб онамни касал килиб булган экан. Шифохонага ётмасдан даволанишни хохламай пулдан узларига сарфлашга кизганиб, факат биз фарзандларини уйлаб.дори олиб ичиб яна ишлаб юраверганларига бирдан мазалари кочиб уйга келиб бир кечада хаммамизни догда колдириб вафот этадилар.. Иккта  синглим  йиглаб телефон килишганида Кореядан икки куни ичида ишларимни йигиштириб кандай етиб келганимни билмайман. Тугри аэропортдан уйга бордим. Ховлига кириб бордим, уйда икки синглим бошларида оппок румоларда егниларида  кук куйлакларда йиглаб утиришарди, уйимиз тула одам рахматли онамни кабрга куйганларига бир кун булган экан. Мен етиб келгунимча майитни ушлаб туришни рухсат беришмаган эканлар  махалла  имомлари. Ичкарида  утирган сингилларим мени куриб колиб чинкириб йиглаб мен томонга югуришди. Учаламизни йиглаб куришиб турганимизни сингилларимни доду фигон нолаларини курган хамма  уйимиздагилар хам йиглай бошладилар. Акажоним бормисиз, омонмисиз,  акажооон, - дея мунгли хамда эзилиб йилашарди, онам бизни ташлаб кетдиии...- дея укириб йиглай бошлашди сингларим  бараварига.... Онам  рахматли бирдан ишдан келиб мазам  булмади, эрталаб яхши булиб коларман деб, ётиб кайтиб  турмаганларини гапириб беришди.
Хали  50-ёшга хам тулмаган рахматли онаизорим бу дунёни мехнат ва азобларидан  мангуга  кетганларига хеч ишонгим келмасди.