ДЎСТИГА ҚАРЗ БЕРИБ ЙИҒЛАГАН ДЎСТ

loading...

ДЎСТИГА ҚАРЗ БЕРИБ ЙИҒЛАГАН ДЎСТ.


Бир киши бир оз пулга  
муҳтож бўлиб қолди. Дўстидан ёрдам олиш мақсадида унинг уйига келиб, эшикни тақиллатди. Дўсти чиқиб , у билан кўришди, уйига таклиф қилса ҳам у киши қабул қилмай:
– Дўстим, мени кечир. Уйга қилган таклифингни  ҳозирча қабул эта олмайман, вақтим зиқ. Бир кишидан юз минг сўм қарздор эдим. Бугун келиб , пулини қистади. Қўлимда пул йўқ эди. Шунинг учун сенинг ҳузурингга келдим . Ёрдам берарсан,  деб умид қиламан , – деди.
Уй эгаси дарҳол ичкаридан юз минг сўм олиб чиқиб , дўстининг қўлига берди.
– Дўстим, бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, мендан яширма.  Қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман,–деб дўстининг кўнглини кўтарди. Дўсти хурсанд бўлиб , у билан хайрлашиб, уйига қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетганидан кейин йиғлаб , уйига кирди. Хотини: " Эрим кўп пул бериб юборганига пушаймон қилиб йиғлаётган бўлса керак", – деган хаёлга бориб, эрига:
– Бирор нарсани баҳона қилиб , пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди? Энди пушаймон қилиб йиғлайсиз, – деганида эри шундай жавоб берди:
– Йўқ, сен ўйлагандай эмас . Мен қандай дўст бўлдимки, дўстим пулга муҳтож бўлиб , остонамга келгунга қадар  билмаганман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб:
– Дўстим, бирор нарсага муҳтожмисан, тортинма, айт, – деб сўрашим керак эди. Ғафлатда қолганимга ачиниб йиғлаяпман.