Хар кадаминг хисобли . . . (Ибрат учун)

loading...

Хар кадаминг хисобли . . .
(Ибрат учун)


Ўтмишда номи улуғ бир табибнинг ҳузурига бир хастани олиб келишибди.
Табиб унга диққат билан разм солса, кўзлари очиғ-у, дармонлари йўқ, оёқларида жон бор-у, аммо жилла бўлса-да куч- қувват, мадор йўқ.
Хастанинг қўл томирларини узоқ ушлаб кўрган табиб бошини сарак-сарак қилиб дебди:
- Касалингиз ғоят оғир кўринади. Ҳаётда кимларгадир беҳисоб жабр- зулм етказиб, кўзларини нурдан, оёқ-қўлларини куч-қувватдан мосуво қилганмисиз? Шунда бемор қаттиқ ўкириб йиғлаб юборибди ва қилмишларини рўй- рост тўкиб солибди:
- Чинданам Яратган эгам ўхшатиб қон қақшатиб бераяпти. Мен гумроҳ бир вақтлар энг қабиҳ, энг қаттол, мараз ишларим туфайли бойиб ҳам кетгандим. Одамларни- ҳамқишлоқларим, таниш- билишларим ва ҳаттоки энг яқин оғайниларимни ўзга юртларга алдаб сотиб юборганман. Энди бу бойликлардан жонимга озгина бўлса-да, наф, фойда йўқ. Уларнинг менга қарғиши қаттиқ текканга ўхшайди. Оёғимда занжир, қўлларимда кишан бўлмаса-да, улар ишламайди. Ё тавба!
Оёқ-қўлларим, кўзларим бугун танамга ортиқча юк- оғирлик қилаяпти. Энди табибжон, айланай оғам, жон иним мен нима қилай? Қисматим, тақдирим нима бўлади? Агар қўлингиздан келса. Сиздан бор дунёмни аямасдим. Оғзингизга сиққанича тилла ҳадя этардим. Бор табиблик кучингизни кўрсатинг.
Шунда табиб яна аянчли бош силкиб деди:
-Бунинг сира-сира иложи йўқ. Сиз мутлоқ кечириб, тузатиб бўлмас гуноҳ қилгансиз. Энди сизга икки дунё ҳам қиёмат. У дунёда ҳам жаҳаннам кўргуликларини кўрасиз. Хастани яқинлари табиб ҳузуридан бир халта тупроқдай кўтариб чиқишибди.

Хар бир босган кадаминг УНУТМА эй инсон!
Зеро Аллохнинг сенга юборган дардлари килган гунохларингни Жазоси эрур!