Nuqul noliyveradiganlar o'qing

loading...

Гоҳида айрим одамлар ҳаётидан шикоят қилади. Унга «Уй-жойинг ва егулигинг борми?» дейман.  
- Ҳа, албатта! - Деб жавоб беради.
- Саломатлигинг жойидами?
- Ҳа, бетоб эмасман!
- У ҳолда сен подшоҳ экансан. Буйрагингни ювдиришга эҳтиёжинг йўқ ёки Британияга бориб миллионларга юрагингни операция қилдирадиган вазиятда ҳам эмассан, дейман.  У, - Ҳа, тўғри  - дейди.
Инсон соғлом ва бир кунлик емишига эга бўлса бахтли бўлади. Шунинг учун ҳам бир подшоҳ вазиридан сўраган экан:
- Ким подшоҳ биласанми? Вазир
- Албатта, сиз!
- Йўқ, ҳақиқий подшоҳ биз уни танимайдиган, оддий бўлса ҳам уйи бор, солиҳа аёли бор, бир кунлик емишига эга инсондир. Мана шу ҳақиқий подшоҳ бўлади - деган экан.

Пайғамбаримиз: «Ким жасади соғлом, омонликда хотиржам, бир кунлик егулиги бор ҳолида тонг оттирса, у учун дунё яхшиликларининг барчаси берилибди», деб айтганлар.

Эрталаб уйғондингиз, жасадингиз соғлом, таҳорат олиб намоз ўқий олдингизми? Хотиржам ўтириб нонушта қила олдингизми? Демак сиз подшоҳсиз! Аллоҳ сизга яна бир кун яшашга ижозат берибди. Жисмингизда офият берибди. Уни зикр қилиб, шукрлар айтишингизга изн берибди.
Устоз Набулсийнинг дарсларидан.