МЕН ГУВОХ БУЛГАН ВОКЕА.... (вокейлик асосида ёзилди)

loading...

МЕН ГУВОХ БУЛГАН ВОКЕА....
(вокейлик асосида ёзилди)

Мактабда туккизинчи синфда укирдим. Мана бугун охирги имтихон. Эртадан яна далага уч ой таътилда бекор юрмаслик ва кейинги укув йили учун мактабга уст бош олиш максадида ишлаш учун чикаман. Уйда отам хужаликда машина хайдаб рузгор учун тиним билмасди. Онам эса уй бекаси ва уйда биз йуклигимизда уйимиздаги мол холларга караб турарди. Оилада купчилик булганлигимиз учун рузгоримиздаги харажатлар хам катта буларди.
Далада пахта чопик килардик. Баьзи пайти эса сувчиларга ёрдам берардим. Кундуз куни иссик, нафас олиб булмайди. Тонгдан то соат унларгача ишласак, туртдан кейин соат саккизгача ишлардик. Пахтага сув олаётган вактда, сув кечкурун банддан уриб кетмаслик учун тунда навбатчилик килиб икки кишидан шийпонда колиб карардик.
Бир куни бизни навбатимиз эди. Катта сувчи Норпулат ака мени шеригим эди. У киши уттиз ёшларда булиб, уйланганига бир йил хам булмаганди. Уйига чакириб бордим. Келинойим чикди, турмуш уртоги Норпулат акани сурадим. Бир пайт шеригим уйдан чикиб:
— Ука зурмисан, сен боравер мен кечрок бораман. Ха тухта, мана бу авдио магнитафонни хам олиб кет, мусика эшитиб ётавер.!- деди.
Хуп дея бир кулимда битта нон, иккинчисида магнитафонни кутариб далага шийпон томонга йул олдим. Кулимдаги соатимга карасам хали энди кечки ун булибди. Даламизга якин жойда катта бетон арик бор булиб, доим сув тулиб окади. Факат кишда деярли окмайди. Кишлогимизга пахта майдонимиз якин булганлиги сабаб сал узокрокда куприк буларди. Мен утадиган якин жойда эни уттиз смли текис ёгоч куприк килиб куйилганди. Уша ердан утдим. Сув шаркираб окарди. Бетон арикни эни ун метрлар чикарди. Куприкдан утаверишда окаётган сувга карасангиз дахшатли шовкин солиб, худди нималардандир огохлантиргандек товуш чикарарди.
Юлдузлар чикмаган, коп коронгу зимистон. Факат чигирткаларнинг чириллашию, курбакаларнинг ваккиллашларидан бошка товуш эшитилмасди. Бетон арикдан утгандан сунг, бизнинг дала майдонимиз бошланарди. То шийпонимизгача беш юз метрча масофа булиб, йул четида катта арик, арикнинг икки томонида пиллага озука учун тут дарахтлари экилганди. Шамолга тут шохлари ва барглари тебраниб куркинчли манзара хосил киларди.
Ёшман, уйку хадеганда келмасди. Буни устига уртокларим хар кечда клубга кинога боришарди. Мени эса ота онам кечкурун кучага чикишимга деярли рухсат беришмасди. Хозирги вазият эса мен учун кинога боришга имконият пайдо булган эди. Румолга уралган нонни ва магнитафонни тутларнинг орасига берикит куйдимда, узим ортимга кайтиб кишлок марказида жойлашган клубга кино куриш учун жунадим.
Келганимда кино аллокачон бошланиб кетганди. Чиптахона ёпик экан, эшик олдида турган клуб ходимига чиптанинг ярим пулини бериб ичкарига кирдим. Ёзги клуб булганлиги учун бинонинг устки кисми очик эди. Пули йук болалар узокрокдаги дарахт устига чирмашиб чикиб, уша ердан кино томоша килишарди. Уша куни куркинчли , рухлар ва шарпалар хакида кино куйилаётган экан. Ичкарида иккита синфдош уртокларимни хам излаб топиб олдим. Улар билан куркинчли кинони томоша килдик. Кино тугагач клубдан чикдик.
— Сен хали далага ётгани кетасанми? Йулда рухлар, шарпалардан курмайсанми?- дея уртокларим кулишди.
Хозиргина куркинчли кино куриб чикканлигимдан узи куркув бор эди. Лекин уларни кулгани учун сир бой бермасдан:
— Йукейй, ахир мен сизларга ёш боламанми? Хеч канака рух шарпалардан куркмайман. Булар факат киноларда булади. Хаётда булмаган нарсаку!- дедим.
Улар билан то уйигача кулишиб гаплашиб кетдик. Улар олдин биринчиси уйига кириб колди. Кейин иккинчиси. Кишлок чеккасига келиб колганимни сезмай хам колибман. Бетон арикдан чунтагимдаги кичкина фонарчамни олиб, ёгоч куприкдан ута бошладим. Сув атайлаб мени куркиб бораётганимни билгандай, шаркираб овоз чикариб окарди. Тезгина бир амаллаб утиб олдим.
Коп коронгу тун, ишонасизми бирорта юлдуз куринмайди. Соатимга карасам ярим тундан ошган. Куркув билан ён атрофга аланглаб карардим. Куркканни кузига куш куринади дегандек, хамма нарса, тут дарахтининг шохларини кимирлашлари, кулогимга аллакандай овозлар эшитиларди.Бу хам камлик килганидек худди мени тутлар орасидан кимдир кузатиб келаётгандек эди.
Бобом айтганидек калимамни кайтариб кулимда нон ва магнитафонни кучоклаган холда тутлардан узокрок яъни йулнинг четидан факат дарахтлар томонга караганча борардим. Юрагим куркувдан тез тез уришда давом этарди. Шийпонга борсам балки шеригим Норпулат ака аллакачон келиб булгандир деган умид билан борардим. Шийпонга якинлашдим.....бир пайт шийпон ичкарисида кандайдир шарпа эшитилди. Норпулат ака келгандир дея хотиржам булдим. Лекин хона ичкарисида чирок ёнмаганди. Яна кунглимга куркув гул гула сола бошлади. Бир пайт кутилмаганда ичкаридан отилиб чиккан нарсадан куркиб кетиб кузларимни юмиб чеккага утириб колибман. Товба килдиммм....астохфурулло.....Хали бу ярим тун, тонггача яна канака саргузаштлар мени кутиб турибди экан дея секин кузларимни очдим. Курган нарсамдан хайратда колдим.....
Кузларимни очганимни биламан олдимдан бир каттакон дайди ит югурганча чикиб кетди. Товбаа...ит мендан, мен итдан куркиб колибмиз. Шийпонимиз турт хонадан, яъни икки томонга икки хонадан булинган булиб, уртаси хам орка томони билан ёпилган айвондан иборат эди. Турдан унгдаги битта хонаси ошхона, чап томондагиси кундуз куни хотин кизлар тушликда овкатланиб дам оладиган хонадан иборат эди. Олди томондан унг томон бригадирни хонаси булиб доим кулфланган буларди. Чап томондаги туртинчи хона биз яьни сувчилар, чопикчи эркаклар овкатланиб дам оладиган хона эди.
Ён атрофга аланглаб караганча узимизни хонани эшигини очдим. Хона ичкарисидаги чирокни ёкдим. Айвондаги чирок куйган экан. Курпачаларни олиб узимга жой тушадим. Ёзнинг жазирама кунлари эмасми, ичкари дим эди. Шундай булса хам ичкарида тунни утказишга карор килдим. Чунки бир узим ташкарида ётишга куркдим. Соатга карасам энди бирдан ун минут утибди. Тонггача хали яна турт соатдан купрок вакт бор эди.
Матнитафонга касетани тикиб, мусикани паст овозда куйдим. Шийпонимизга якин бир кмча жойда инсон зоти йук эди. Эшикни ичкаридан кулфлаб олганман. Бир пайт кушни ошхонадан кандайдир овоз кела бошлади. Кулогимга чакалокнинг инграган овозига ухшаш овоз келарди. Иложи борича бу овозга эьтибор бермасликка, фикримни бошка нарсалар билан чалгитишга уринардим. Бир пайт хонанинг ён томондаги деразаси бирдан шитирлаб кимнидир шарпаси утиб кетгандек туюлди. Хавотир холда карадим. Дераза ойнаси йуклиги сабаб, клёнка кокилган эди. Шамол булаётган булса шунга шитирлагандир дея узимни узим тинчлантирдим.
Ошхонадан келаётган овоз кучайгандан кучаяверарди. Секин бир кулимга фонарчамни, иккинчи кулимга кетмончани олдимда секин хонадан чикдим. Ошхонага якинлашяпману, шундайгина хона эшиги оркасида яккол овоз эшитилиб турарди. Узим куркканимдан куркиб боряпман, лекин бу овоз кимники ёки каердан келаётганига кизикардим.
Узи сувга карашим керак эди. Кундуз кундан кура кечаси пахта ва экинлар яхши сув ичади. Чунки кундуз куни куёшни нурига сувнинг куп микдори бугланиб кетади. Шу учун кечаси эътиборли булинглар,бригадирнинг айтган гаплари ёдимда эди. Лекин узим кузга куринмас шарпалардан куркиб утирибману, пахтани сувига бало борми. Буни устига шеригимиз Норпулат ака хам келавермасди.
Фонарчани огзимга тишлаб, бир кулимда кетмонни кутариб, иккинчи кулим билан эшикни очдим. Бир пайт ошхонада каттакон коп кора ёввойи мушук турарди инграб. Мени куриб дераза тиркишидан тапирчиланганча кочиб кетди. Юракларим тез тез уришида давом этарди. Кечаги тушликдан озрок овкат колган экан, уша ёввойи мушук овкатни паккос тушураётган экан. Корни туйганидан худди бури увиллаган сингари мушук хам инграб чакалокни овози каби овоз чикарган экан.
Секин ошхонадан чикиб эшикни ёпдим. Ташкарида мени кимдир кузатиб юргандек эди. Ким экан дея, фонарчамни ёкиб, кулимда кетмон билан ташкариларга карадим. Хеч ким куринмасди. Соатга карасам энди икки булибди. Товба....вактни утиши хам жуда секин утарди. Хонага кирдим, эшикни ичкаридан кулфлаб мусика эшитиб ётдим. Аёлларнинг хонасидан яна кандайдир овозлар, шовкинлар эшитила бошлади. Бошимни чопонга урадимда анча вактгача ухлолмасдан ётдим.Тонгга якин ухлаб колибман. Бир пайт эшикни таккиллашидан уйгониб кетибман. Турсам терлаб ётган эканман.
Норпулат ака тонгда келиб эшикни очмокчи булган. Ичкаридан илинганлигини куриб аёлларни хонасидан битта кетмонни олиб сувга караш учун кетибди. Сувларни бир хил таксимлаб чой ичиш максадида ошхонада газга чой куйиб кейин мени уйготаётган экан.
Эшикни очдим. Норпулат ака :
— Нега ичкарида димда ётдинг, ташкарида шабадада мусикани эшитиб мазза килиб ётмадингми?- деди.
Мени сал жахлим чикди уни бу гапларига ва:
— Кечаси совук булди, шу учун ичкарига кириб ухладим.- дедим сир бой бермасдан.
Орадан бир кун утгач юрагим санчиб узимни нокулай сеза бошладим. Онам менга нима булаётганлигидан хайрон эди. Мен онамга уша тундаги вокеани гапириб бердим. Онам мени ахволимни тушуниб, дархол кушни бувига эргаштириб олиб борди.
Уша бувининг айтишича куркувдан юрагим тушган экан. Калималарни, сураларни укиб юрагимни кутарди. Уйга келиб ётдим. Эртаси куни хам ишга бормадим. Мендан хавотирланиб учинчи куни эрталаб бригадиримиз уйга келибди. Отам хам уйда эди. Бригадиримиз хамма вокеадан хабар топгач гап бошлади.
— Бир узинг ётганинг ёмон булибди. Лекин овозларга чалгиб чикмаганинг яхши булибди. Бир пайтлар мен ёш эдим. Отам бригадир эди. Бир шийпонни коровули бобо буларди. Хеч кими йук каердандир келиб колганди. Молларимизни хам уша ерда колдириб келардик. Нима булдию бир куни кеч кузнинг тунида молларимизга угрилар келишган. Молларни олиб чикишаётганда коровул бобо сезиб колган. Олдига чикгач уни курган угрилар гувох колдирмаслик учун улдиришиб, шийпоннинг оркасидаги ахлат тукиладиган чукурга кумишиб кетган экан. Бир хафта деганда уша коровул бобонинг кумилган жойи топилди. Моллар топилмади, угриларни хам дараги чикмади. Шу шу шийпонда уша коровул бобонинг безовта рухи кезиб юради. Хар йили кузга якин шу ахвол руй берарди. Бу йил эртачирок руй берибди. Эртага Худо йулига деб бир куйни суйиб худойи килиб юборамиз!- деди.
Мен яхши булиб кетдим. Лекин уша вокеадан сунг онам хеч хам сувга бир узим ётишимга куймайди. Факат шеригимиз билан хар навбатда ётаман. Нима булганда хам Аллох хар бир бандасини узи асрасин. Аллох мехрибон ва кечиримли.....сизлар билан янги хикояларимда учрашгунча деб
КРИК ДУШИ/ШУХРАТ.