ҚИЗ БЎЛСА, ҚУВОНИНГ

loading...

ҚИЗ БЎЛСА, ҚУВОНИНГ !

Бир кишининг олтита қизи бор бўлиб, хотини еттинчи фарзандига ҳомиладор эди. У жуда-жуда ўғил туғилиши истар, бу сафар ҳам қиз туғилиб қолишидан хавотирда эди. Ўз ичида «агар бу сафар ҳам хотиним қиз туғса, уни талоқ қиламан», деб қасд қилди. Ўша кеча ухлаб, тушида Қиёмат қоим бўлганини ва дўзах ҳозирланганини кўрибди. Ҳар қачон уни дўзахнинг эшиги олдига олиб боришса, қизларидан бири уни дўзахдан ҳимоя қилар, дўзахга киришига тўсқинлик қилар экан. То олти дўзах эшиги олдидан шундай ўтди, ҳар эшик олдида қизларидан бири унинг дўзахга киришидан тўсишлик учун туриб оларди. Еттинчи дўзах эшигида бундай бўлмади. (яъни, у эшикдан тўсадиган қизи йўқ эди). Даҳшатга тушган ҳолатда уйғонди, ўзининг қасд қилган нарсасининг хато эканини англаб етди ва қаттиқ пушаймон қилди. Сўнг Роббимга:
«Аллоҳим, еттинчисини ҳам қиз қилиб бергин!», деб дуо қилди.