АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТНИ ОЧГАН СУРАТ... (ўқинг, фақат йиғламанг)

loading...

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТНИ ОЧГАН СУРАТ...
(ўқинг, фақат йиғламанг)

Бир куни Метт ишдан қайтганида ётоқхонада қизчаси билан хотини Дайана ётганини кўрди ва уларга яқинлашгач қўрқинчли ҳақиқатни анлади...
Юқоридаги суратни ижтимоий тармоққа жойлаган аёл Дайананинг айтишича у тиши чиқиб йиғлайверган 6 ойлик қизини овутиб ўзи ҳам у билан ухлаб қолган. Эри Метт ишдан келиб бу манзарани кўриб бир воқеа эсига тушган ва аёл уйғонганида кўзлари тўла ёш билан уларни қучиб "Мен сизларни жонимдан ортиқ кўраман" деган экан...
Меттни таъсирлантирган ҳикояни эса Африкага хизмат сафарига борган бир ҳайрия жамғармаси бошлиғи айтиб берган экан.
Африкада тинимсиз урушлар бўлаверганидан етимхоналар ҳам кўп экан. Бир кун ўша эркак шундай манзарага дуч келибди.
Катта бино (бўш ётган самолётлар гаражи) ичида янги туғилган етим чақалоқларни жойлаштиришган экан. Эркак у ерга кириб ҳайрон бўлибди. Шубҳали сукунатдан. Тасаввур қилинг юздан зиёд чақалоқ ётган жой жим-жит бўлса. Одатда кимдир йиғлайди, кимдир ғингшиб ётади. Лекин у ерда мутлақо сукунат ҳукмрон экан. Унинг ҳайрон бўлиб берган саволига ҳамшира жавоб берибди.
-Болаларни бу ерга олиб келган кунимиз улар тинмай йиғларди. Овутишга улгурмасдик. Эртасига ҳам, индинига ҳам... бироқ бир хафта ичида "Менга қарашсин!" деб йиғи билан эътибор тортаётган болалар ўзларининг ҳеч кимга керак эмаслигини ҳис қилдилар ва... унсиз ёта бошладилар. Ҳаммаси, келишиб олгандек... Тасаввур қиляпсизми?! Юздан ортиқ чақалоқ ўзининг ҳечкимга керак эмаслигини ҳис қилиб тақдирга тан беришини...
Бу воқеани эслаган Метт хотинининг меҳрини кўриб кўзларига ёш олибди ва бу лаҳзани кадрга муҳрлабди.
Бу суратни ижтимоий тармоққа жойлаган хотини Дайана эса тагида шундай изоҳ қолдирибди.
"Бизнинг фарзандимиз ҳеч қачон ўзини ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилмаслиги учун эрим билан жонимизни беришга тайёрмиз..."
(Б.М. таржимаси)