КЕНЖА ҚИЗНИНГ НОЛАСИ... Жудаям таъсирли вокеа, сизларга илиндим азизлар

loading...

КЕНЖА ҚИЗНИНГ НОЛАСИ...

Жудаям таъсирли вокеа, сизларга илиндим азизлар.

Шу қизингни кўзимга кўрсатма деганман сенга. Куни
билан ишдан чарчаб келсангу уйда эса асаб
бузарлик.. Йўқот кўзимдан нари қил! - деб ишдан
қайтган эр хотинига бақира кетди...
Кўзларини жовдиратиб қўрқиб турган беш ёшли
қизалоқ дадасини гапларидан кейин секингина
онасини орқасига яширинди... - Дадаси ахир у қизингизку.. Унда нима айб... Аллоҳ
берса ўғил фарзандлик хам бўлармиз..
- Ўчир овозингни.... Бешта қиз туғиш келди қўлингдан,
тилинг эса икки қарич.. Битта ўғил туғиб қўй, кейин
менга насиҳат қиласан..

Аёл бошқа ҳеч нима демади.. Қизини опаларини
олдига олиб кирди ва эрига дастурхон тайёрлади... Ярим тун эрни томоғи қуриб сув ичгани чиқди.. Шу
пайт қизларини хонасидаги чироқ ёниқ эканини
кўриб, хона томонга юрди. Хонага яқинлашганда ичкаридан эшитилган йиғи
овоздан эшикни очмай бир зум тўхтади..
Ичкаридан кенжатой қизини йиғи овози эшитиларди. Қизалоқ йиғлаб бир нималар дерди..
- Художон нега мени ўғил қилиб яратмадинг..
Нега мени отамни ҳар кунги жанжалига, ойимни кўз
ёшларига сабабчи қилиб яратдинг. Художон, майли
дадам мени яхши кўрмасин, мен уларни яхши
кўравераман. Майли мени сўксинлар, аммо ойимни
йиғлатмасинлар.. Битта мен уларни шунча қийнаяпман... Мени олдингга чақириб ол Художон.
Ёлвораман сендан Художон... Эркак эшитганларидан карахт ҳолатига тушиб
қолди... Охирги беш йиллик умри кўз олдидан ўта
бошлади.. Наҳот шу қизча мен юз ўгирган қизча бўлса...
Шундай меҳр эгаси мени зурриёдим бўлса... Наҳотки
кўзларим шунчалик кўр бўлган бўлса...
Эркак минг
хаёл билан хонага кирди.. Дадасини кўрган қизалоқ қўрққанча, шошиб
жойига ётмоқчи бўлди. Ота уни қўлидан тутиб қўрқувдан катта-катта бўлган
кўзларига термулиб, юзига оқиб чиққан ёшини
артдида..
- Бадбахт отангни кечир болам деди... Қизалоқ шошиб отасини бўйнидан махкам
қучоқлаб олди... Лаблари эса
" Рахмат сенга
Художон" деб пичирларди...