Qimmat baho mashinaga otilgan tosh ( O'qing faqat yig'lamang )

loading...

ОҚИБАТ...

Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак
ўзининг янги харид қилиб олган чет эл
машинасида елиб учиб борар эди. Уни кайфияти аъло ва завқ билан мусиқа тинглаб
борар эди. Бироқ, йўл четида ўтирган болаларни кўрдида машинасини секинлаштириб ўтиб, яна тезликни оширмокчи эди. Шу вақт машинасига бир
тош келиб урилди. Машинасини тўхтатган эркак жахл билан машинасидан тушди-да, тош отган болакайни ёкасидан олиб силтаб бақира бошлади:
- "Ахмоқ бола! қайси калланг билан машинамга тош отдинг?! Биласанми бу
машина қанча туришини.?"

Шунда болакай кузида ёши билан калтирок овозда деди:
- "Узр амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим. Мени кечиринг. Мени ойижоним ногиронлар аравасидан йиқилиб тушди. Мен ойижонимни кутариб
аравага ўтказишга кучим етмади. Бир неча соатдан буён утган машиналардан ёрдам сурадим, аммо хеч ким тухтамади хам, ахамият хам беришмади. Кейин мажбур
бўлдим шундай йўл тутишга. Бўлмаса сиз хам тухтамас эдингиз.!"

Машина хайдовчиси ногирон онайизорни аравасига ўтказар экан, томоғига захарли тош тиқилгандек эди. Кўзларидан беихтиёр
ёши шашкатор окар эди. У одам ушбу машинасида бир неча йил юрди. Хар гал
машинасини таъмирлаш учун берганида уша тошдан колган изни асло таъмирлатмас эди.
Сабаби: уша тош изи унга одамийлик хақида
сабоқ берган эди:

- "Агар сен атрофингдагиларни унсиз,
фарёдсиз қалб оғрикларини хис этмасанг сенга тош отилади..!"

ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК!!!
༺༻✦༺༻✦༺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...