Tushda "Baliq" ko'rsa nima bo'ladi

loading...

БАЛИҚ (МОҲИЙ) 


— Тушда кўрилган балиқлар кўп бўлса, мол- давлатдир. Ким дарёда кўп балиқлар тўпланиб турганини, ўзи хоҳлаганидек тортиб олаётгани ёки тановул қилаётганини кўрса, олган балиқлари миқдорича кўп мол-давлатга эга бўлади.

Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги балиқ иссиқ ҳаволи денгизларда бало ва қийинчилик, совуқ ҳаволи денгизларда, таъбири аксинча бўлади. Тушида янги ва катга балиқларнинг кўплигини кўрса, молу дунёга далилдир.

Майда балиқлар ғаму андуҳ бўлади. Балиқнинг қорнидан марварид топиб олганини кўрса, ўғил туғилишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга қури тилган ёки шўр баликдан берганини кўрса, подшоҳдан ёки бир улуғ одамдан зарар етишига далилдир. Тушида шўр балиқ еганини кўрса, ғуломи зарар етказишига далилдир. Тушида тузланган ва қовурилган балиқ еганини кўрса, сафар қилиши, илм қидириши ёки бир одам билан суҳбат қуришига далилдир. Майда балиқларни тушда ейиш хусумат бўлади. Тушида балиқнинг аъзоларидан, масалан, қонни, суякни ёки балиқ қорнида бўлган бирор нарсани топса, унинг миқдорича мол, хайру баракат топишига ёки ақлли ғуломга далолат қилади. Агар денгиз ёки дарёда катга балиқ тутиб олганини кўрса, моли кўп оиладан хотин олишига далил бўлади.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тоза ва қовурилган балиқ молу неъмат бўлади, тоза балиқ Жаннатдаги таомлардан бири бўлиб, Исо (а.с.)га осмондан туширилган. Аллоҳ таъоло айтади: Исо ибн Марям деди: Эй, Раббимиз Аллоҳ!

Бизга осмондан (бир) дастурхон туширгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ҳамда Сендан (бизга) мўъжиза бўлсин. . . (Моида сураси, 114-оят).

Агар тушида оғзидан балиқ чиққанини кўрса, ишларда ёлғон гапиришга йўл қўйишига далил бўлади. Агар балиқ ўз олатидан чиққанини кўрса, қиз туғилишига далилдир. Агар аёл киши оғзидан балиқ чиққанини кўрса, ғамгин бўлишини билдиради. Агар дарёдан балиқ ушлаб олганини кўрса, улуғ бир одамдан молу неъмат топишига далилдир. Агар тоза ва янги балиқ еганини кўрса, унинг миқдорича мол ҳосил қилишини билдиради.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида балиқфурушлик қилганини кўрса, унга ва унинг одамларига хайру манфаат етишини билдиради. Тушида ҳовуз ёки ариқдан балиқ тутиб олганини кўрса, одамлардан макру ҳийла билан бирор нарса ундиришига далилдир. Агар дарёдаги балиқлар у билан сўзлашганини кўрса, подшоҳ сири ошкор бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги балиқ олти нарсани билдиради: вазирни; лашкарни; балоғатга етган қизни; ҳарбий урушни; ғаму андуҳни ва ҳинд канизагини.