Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди. Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ўтмишда номи улуғ бир табибнинг ҳузурига бир хастани олиб келишибди. Табиб унга диққат билан разм солса, кўзлари очиғ-у, дармонлари йўқ, оёқларида жон бор-у, аммо жилла бўлса-да куч- қувват, мадор йўқ.