Рустам оиласини жуда ҳам яхши кўрарди. Қизалоғини еру кўкка ишонмасди. Бедаво дард аёлини дунёдан бевақт олиб кетди. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг опа-акалари ўртага олишиб уйланишга кўндиришди. Фақат битта шарт билан рози бўлди. Аёл туғмас бўлиши керак еди.
— Мен ҳаётда бир қирғиз қизини учратганман, — дейди Алина Жоис. — Унинг исми Айгул эди. У шу қадар бахтсиз бир аёлга айландики, ҳатто, бир қориндан талашиб тушган яқинлари ҳам ундан юз ўгиришди. Йўқ, нафақат юз ўгиришди, балки жирканишди.